Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

"Бухоро" халқаро аэропортида давра суҳбати

Юрт осойишталигини таъминлашда фуқароларнинг ҳуқу¬қий маданияти, ҳушёрлигини, ижтимоий фаоллигини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бу фикр "Бухоро" халқаро аэропортида соҳа ходимлари иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатида алоҳида таъкидланди.

Тадбирни Олий Мажлис Сенати аъзоси, аэропорт директори Т.Баҳронов очди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан Бухоро транспорт прокуратураси масъул ходимлари В.Файзиев, Б.Назаров Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 14 март куни қабул қилинган "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда унинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил тўхталдилар.

Жойларда, маҳаллаларда тинч¬лик ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш ор¬ганлари, балки барча давлат идоралари ҳамда ташкилотларининг ҳам вазифаси, деб таъкидланди тадбирда. Албатта, ҳуқуқбузарликлар олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда юқорида тилга олинган субъектларнинг ҳамжиҳат ҳаракати зарур. Жамият ва кишилар осойишталигига раҳна соладиган ноқонуний хатти-ҳаракатларга барҳам беришда ҳар бир фуқаронинг масъулиятини кучайтириш, лоқайдлик кўринишларига йўл қўймаслик ҳам талаб этилади. Шунинг учун таълим муассасалари, меҳнат жамоалари, бевосита маҳаллаларда аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш муҳимдир. Бу борада давлатимиз раҳбари юқоридаги қарорига мувофиқ ҳар ҳафтанинг пайшанбасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни ўтказилиши алоҳида аҳамият касб этмоқда.

—Вилоятимизнинг "ҳаво дарвозаси" ҳисобланган "Бухоро" халқаро аэропортида йўловчилар, шунингдек, авиапарвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун доимий тегишли ташкилий-техник ва назорат чоралари кўрилаётир,—деди аэропорт штабининг бошлиғи С.Бадридинов.— Шу билан бирга жамоамиз ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликлар олдини олиш мақсадида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 32, 19.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.