Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*9 май — Хотира ва қадрлаш куни

Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик

Суратларда: ёшлар Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари Ҳабиб ота Валиев (юқорида) ва Аҳмад ота Муҳсиновни айём билан қутлашмоқда. Тоҳиржон Истатов олган сурат.

Ана шу шиор остида вилоятимизда умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш куни олдидан ўтказилаётган тадбирларда 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига алоҳида эътибор ва ғам¬хўрлик кўрсатилмоқда. Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги нишонланиши арафасида вилоят, шаҳар ва туманлар раҳбарлари, ҳарбий қисмлар, жамоатчилик вакиллари уруш қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари оила аъзолари хонадонларида бўлиб, улар ҳолидан хабар олишмоқда, моддий ва маънавий ёрдам бериб, кексалар кўнглини олишмоқда.

15 апрель куни вилоят ҳо¬кими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев жамоатчилик вакиллари билан биргаликда Бухоро шаҳрида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Аҳмад ота Муҳсинов ва Ҳабиб Валиевлар хонадонида бўлиб, фахрийларни яқинлашиб келаётган айём — Хотира ва қадр¬лаш куни билан қутлади, нуронийларнинг дил сўзларини тинглади.

—1942 йилда армия сафига чақирилиб, 18 ёшимда Сталинград мудофааси учун бўлган қақшатқич жангу жадалларда, Кавказни фашистлардан ҳи¬моя этишда қатнашдим,—дея ҳикоя қилади 93 ёшли Аҳмад ота Муҳсинов.—1947 йилда Узоқ Шарқда ҳарбий хизматни тугатиб, она шаҳрим Бухорога қайтдим. Узоқ йиллар ички ишлар органларида турли лавозимларда меҳнат қилиб, 1984 йилда милиция майори унвони билан нафақага чиқдим. Бугунги кунда 6 нафар фарзандим, 21 нафар неварам ҳамда 35 нафар эварам ардоғида кексалик гаштини сурмоқдаман.

95 ёшли Ҳабиб ота Валиев эса бу файзли учрашувда ¬Иккинчи жаҳон уруши даврида 1-Белоруссия фронти жанг¬чилари сафида Россия, Украи¬на, Польша ва бошқа мамлакатларни озод этишда қат¬нашиб, икки марта ярадор бўлганини, Бухорога қайтгач, 40 йилдан зиёд давр мобайнида пойабзал фабрикасида меҳнат қилганини қисқача баён этиб, истиқлол шарофати билан Ўзбекистон гуллаб-яшнаётгани, юрт обод бўлиб, халқнинг турмуш фаровонлиги ортиб бораётгани, мамлакатимиздаги тинчлик ва хотиржамлик учун шукроналик билдирди.

—Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бухорога ташрифидан сўнг вилоятда ғоят катта кўламдаги бунёдкорлик ишлари авж олдирилганидан матбуот ва телевидение ор¬қали хабардормиз,—дейди Ҳабиб ота завқ билан.—Кўҳна ва боқий шаҳримиз, вилоятимизнинг иқтисодий жиҳатидан юксалиб, республикамизнинг гўзал воҳасига, йирик сайёҳлик марказига айланишига ишонамиз. Биз, қариялар ана шу мақсадлар рўёби учун дуога қўл очиб, вилоятимиз халқи, республикамиз раҳбарларига куч-қудрат ва янги зафарлар тилаймиз.

Ғоят самимий ва дилкаш вазиятда ўтган бу мулоқотлар сўнгида вилоятимиз раҳбари Ўктам Барноев фронтда жасорат, меҳнатда фидойилик кўр¬сатган бу иккала уруш фахрийсига давлатимиз Президенти номидан 2 миллион сўм миқдордаги пул мукофотларини ва республикамизда ишлаб чиқарилаётган енгил автомашиналардан исталган турини харид қилиш имтиёзини берувчи сертификатни топширди ҳамда отахонларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилади. Нуронийлар хонадонига замонавий телевизор ва озиқ-овқат маҳсулотлари байрам совғаси сифатида тортиқ этилди.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 32, 19.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.