Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Таълимга эътибор — келажакка эътибор

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги фармонига мувофиқ 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегия¬си тасдиқлангани, унда барча ижтимоий соҳалар қаторида таълим тизимини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш масалаларига алоҳида урғу берилгани соҳани янада ривожлантириш учун ниҳоятда долзарб аҳамиятга эга. Зеро, ҳужжат бандларининг ҳар бирида ёшлар манфаатлари, улар учун амалга ошириладиган кенг кўламли ишлар тизими акс этган.

Ҳаракатлар стратегиясида таълим тизимининг узлуксизлигини янада такомиллаштириш мақсадида сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш энг муҳим вазифалардан этиб белгиланган. Табиийки, бу таълим муассасаларининг моддий-техника базаси, кадр¬лар билими ва салоҳияти, ¬замонавий ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларнинг қўлланилиши билан чамбарчас боғлиқ.

Ҳужжатда таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, янги таълим муассасаларини қуриш, таъмирлаш ва капитал таъмирлаш баробарида, замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш назарда тутилган. Таълим тизимини боғчадан то олий таълим муассасасигача -такомиллаштириш, сифат ва самарадорлигини ошириш бў¬йича қатор долзарб мақсад-вазифалар белгилаб берилган.

Ҳаракатлар стратегиясидаги вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили учун вилоят халқ таълими бошқармасининг тармоқ дастури ишлаб чиқилди.

—Мазкур дастурда жорий йил вилоятдаги 6 та мактабгача таълим муассасаси реконструкция қилиниши, 12 таси капитал таъмирланиб, жиҳоз ва инвентарлар билан таъминланиши назарда тутилган.

Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг сифатли билим олиши, педагоглар фаолияти учун қулай ¬шароитлар яратиш мақсадида 37 та мактабнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланади. Уларнинг 32 таси реконструкция қилинади, 5 таси капитал таъмирдан чиқарилади.

Болалар спортининг оммавийлигини таъминлаш ҳамда ривожлантириш учун 14 та умумтаълим мактабида спорт заллари қурилади, 1 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби капитал реконструкция қилинади.

Бундан ташқари умумий ўрта таълим синфлари ва гуруҳларидаги ўқувчиларнинг сонини оптималлаштириш орқали умумий таълим муассасаларида ўқув сифатини оширишга эришилади.

Шунингдек, ўқувчи ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, уларнинг китобхонлик маданиятини ¬ошириш, интеллектуал ва маънавий эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш мақсадида анъанавий китоб байрами тадбирлари, адабиёт кунлари, мактаб-кутубхона-оила-жамоат ташкилотларининг китоб марафонлари, "Бир фарзанд¬га уч китоб" акцияси, янги адабиётлар тақдимоти, "Энг яхши китобхон ўқувчи", "Китобхон мактаб" танловлари ўтказилади. Зеро, китобхонликни тарғиб қилиш, ёзувчи ва китобхон ўртасидаги мулоқотни кучайтириш жамиятда юксак маънавиятни қарор топтиришдек муҳим мақсад рўёбига хизмат қилади.

Шунингдек, ёшларни диний экстремизм, ақида¬парастлик каби бузғунчи ғоялар таъсиридан асраш, "Маърифий ислом ақидапарастликни қоралайди", "Диний экстремизм ва терроризм — ёшлар келажагига таҳдид" мавзуларида учрашув ва давра суҳбатлари ўтказиш ҳамда спортни оммалаштиришга қаратилган тўгарак ва тадбирлар ташкил этиш бу борадаги ишларнинг самарадорлигини ошириши, шубҳасиз.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, замонавий таълим-тарбия жамият тараққиё¬тининг муҳим асосидир. Зеро, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси асосида белгиланган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳеч кимдан кам бўлмаган навқирон авлоднинг ҳар томонлама соғлом, юксак маънавиятли бўлиб камол топиши йўлида дас¬туриламалдир.

Фаррух ҚУРБОНОВ, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

:: орқага № 30, 12.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.