Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Профилактика куни: тадбир, тафсилот, жараён

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қоровулбозор туманида ҳам туман ИИБ томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика кунлари аниқ режа асосида ўтказилиб, маҳаллалар, меҳнат жамоаларида ҳуқуқбу¬зарликларнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида жиноятлар содир этилишига йўл қўймаслик борасида зарур чора-тадбирлар амалга ошириб келинаяпти. Тадбирларда туман ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, соғлиқни сақлаш бўлими, корхона-ташкилот, таълим муассасалари мутасаддилари, МФЙлар, "Камолот" ЁИҲ ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этаётир. Ишчи гуруҳи аъзолари ўзларига бириктирилган ҳудуддаги ижтимоий-маънавий муҳит, таълим муассасаларидаги давомат билан мунтазам танишиб, аҳоли хонадонлари, дарс¬ларга қатнамайдиган ўқувчилар оилаларига кириб бориш асносида муаммолар сабабларини ўрганяптилар. Жойларда турли жиноят ва кўнгилсизликларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

—Қувонарлиси шуки, Президентимиз таклифи ва ташаббуси билан ўтказилаётган Профилактика кунлари қисқа фурсатда ўзининг ижобий самарасини кўрсатди,—дейди туман ИИБ ҲООБ катта инспектори, майор Саноқул Қурбонов.—Биргина туманимиз мисолида олиб қаралганда, жорий йилнинг 30 март—6 апрель кунлари ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида бирор бир жиноят содир этилишига йўл қўйилмади. Мамлакатимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг кескин камайиб кетгани бу борада олиб борилаётган тезкор ва самарали саъй-ҳаракатлар натижаси деб айтиш мумкин.

Қайд этиш лозимки, туманда шундай тадбирлар доирасида ҳозирга қадар 138 нафар профилактик ҳисобда турувчи шахслар билан суҳбатлар олиб борилди. Таълим муассасаларида ўтказилган "Давомат" тадбирлари давомида фарзандининг таълим олиш мажбуриятини бажармаган ота-оналарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Мактаб, лицей ва касб-ҳунар коллежларида бу сингари назоратни ўрнатишнинг тизимли механизми ташкил қилингани ўқув муассасаларида давоматнинг ошишига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, 1249 та хонадонда ўрганишлар ўтказилиши натижасида паспорт тизими тартиб-қоидаларини бузган бир неча шахс аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар тўлдирилди. Аҳоли гавжум бўлган ҳудудларда 6 та патруллик йўналишлари ташкил этилди.

Шу кунга қадар ҳудуддаги таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар, маҳаллаларда ўтказилган етмишга яқин тарғибот-ташвиқот тадбирлари аҳолини огоҳ, сергак ва ҳушёр бўлишга даъват этаётгани, шубҳасиз.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 30, 12.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.