Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Партиялар ҳаёти: ЎзХДП

Янги вазифалар белгиланди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгашининг VII пленуми бўлиб ўтди.

Унда партия вилоят кенгашининг 2016 йилдаги фаолияти якунлари таҳлил қилиниб, жорий йилдаги вазифаларнинг асосий йўналишлари кўриб чиқилди. Булар тўғрисида партия вилоят кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Р.Казимова ўз маърузасида тўхталиб ўтди.

Таъкидландики, мамлакатни ривожлантириш Ҳаракат стратегиясидан келиб чиққан ҳолда партиянинг 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракат режасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Шу билан бирга партия ташкилотлари қошида ташкил этилган Жамоатчилик қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатларни тизимли равишда ўрганиш ва таҳлил қилиш, шу асосда жойлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни чуқур муҳокама этиш, камчиликлар сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

—Ўтган давр мобайнида партиянинг ҳудудий кенгашлари тизимида ташкил этилган қабулхоналарга аҳоли томонидан 1063 та мурожаат келиб тушган,—дейди партиянинг бошланғич ташкилотлар билан ишлаш сектори мудири Раим Саидов. —Уларнинг деярли 80 фоизидан ортиғи ижобий ечим топган.

Пленумда Ҳаракатлар стратегияси доирасида "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурида амалга ошириладиган ижтимоий масалалар, хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш, қишлоқ жойларда янги намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қуриш, ногиронлар ва ёлғиз қарияларни бепул техник реабилитация воситалари билан таъминлашда партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларининг иштирокини кучайтириш лозимлигига ҳам алоҳида урғу берилди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 30, 12.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.