Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Халқ қабулхонаси — халқ ҳузурида

Жисмоний ва юридик ¬шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жи¬ҳатидан янги тизими сифатида юзага келган Халқ қа¬булхоналари қисқа фурсат ичида ҳокимият ва фуқаролар ўртасидаги ҳамкорликнинг самарали механизмига айланди. Айниқса, жойларда ташкил этилаётган сайёр чиқишлар ушбу механизмни ҳаракатга келтирувчи асосий бўғин сифатида келиб тушаётган мурожаатлар бўйича тезкорлик билан тегишли чора-тадбирлар кўришда муҳим вазифаларни бажармоқда. Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятимиздаги Халқ қабулхонаси ташаббуси билан Бухоро педагогика коллежида ташкил этилган сайёр қабул айни шу мақсадга қаратилди.

Унда вилоятдаги Халқ қа¬булхонаси мудири Э.Қудратов, Бухоро шаҳар Халқ қабулхонаси раҳбари А. Тошев, Бухоро шаҳар ҳокими И.Фармонов, шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи Х.Урунов, ички ишлар бўлими ¬бошлиғи Б.Саитджанов, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси масъуллари ҳамда ҳудуддаги жами 65 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва бошқалар иштирок этди. Мазкур учрашувда асосий эътибор фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этишда ўзини ўзи бош¬қариш органлари билан Халқ қабулхоналарининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш масаласига бағишланди.

Қайд этилишича, Бухоро шаҳри аҳолисидан келиб тушган мурожаатларнинг аксарият қисми уй-жой, бандлик, коммунал хизмат соҳаларида бўлиб, бу борадаги ишларни сарҳисоб қилиш, муаммоларни тезда ҳал этиш ва фуқаролар ўртасида олиб бориладиган тушунтириш ишлари кўламини кенгайтириш лозим. Аҳоли хонадонларига кириб, уларнинг муаммоларини ўрганиш, одамларнинг дардига шерик бўлиш, халқ билан мус¬таҳкам алоқа ўрнатиш, тарғибот-ташвиқот ишларини кенгайтириш, ҳудудлардаги профилактика инспекторлари билан ҳамкорликни кучайтириш зарур.

—Халқ қабулхоналари¬да ҳамиша адолат овози жаранг¬лаб туриши керак,—деди йиғилишда сўз олган Ўзбе¬кистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Э.Қудратов. —Бу жараёнда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаол иштирок этиб, мурожаатларни ҳал этиш борасида таклифлар бериши, доимий мониторинг ўтказиши, зарур ҳисоботлар механизмини шакллантириши керак. Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этишда ўзини ўзи бошқариш органларига Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ кенг ваколатлар берилган. Шу муносабат билан маҳалла фуқаролар йиғини раислари масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда ҳудудлардаги муаммоларни ҳал қилишда Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши муҳим саналади.

Йиғилишда мазкур масалага алоҳида тўхталиб ўтилар экан, бу борада МФЙлар фаолияти қаттиқ танқид остига олинди. Қайд этилишича, Халқ қабулхоналарига вилоятдаги МФЙлар аъзоларидан ўзи истиқомат қилаётган ҳудудга тегишли муаммолар юзасидан бирор бир мурожаат келиб тушмаган, аксарият мурожаатлар маҳалланинг фаол фуқаролари томонидан кўтариб чиқилмоқда.

Учрашувда Ҳамид Олимжон маҳалласи ҳудудидаги Имом Ғаззолий кўчаси 7-уйда яшовчи фуқаро Венера Назарованинг оғзаки мурожаати тингланди. Унинг қайд эти¬шича, ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаро Сайфиддин Назаровнинг ҳудуд аҳолиси манфаатларига зид хат¬ти-ҳаракати сабаб кўча доимий ёғингарчилик сувлари билан тўлиб кетади. Бу ҳолат кўчада юриш имконини чеклайди. Энг ачинарлиси, уй-жойларга зарар етиб, деворлар дарз кетмоқда. Фуқаро ушбу муаммони ҳал этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Ҳолат юзасидан маҳалла фуқаролар йиғини раиси Т.Маҳмудов тушунтириш бериб, ваколатли идораларга бу борада қилинган мурожаат жавобсиз қолганини таъкидлади. Сўзга чиққан Бухоро шаҳар ҳокими мазкур мурожаат бўйича тегишли ишчи гуруҳи ҳудуднинг ўзида муаммони ҳал қилиш чораларини кўришини таъкидлади.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 29, 08.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.