Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Миллий ҳунармандчилигимиз дунё эътирофида

Дунё ҳунармандлари кенгаши — World Craft Council (WСС)нинг бу галги "Ҳунармандчилик ҳафталиги" Лотин Америкаси халқлари амалий санъатига бағишланган эса-да, у қитъамиз кулолчилигини ҳам қамраб олди. Эътиборлиси, мазкур нуфузли тадбирда нафақат юртимиз, балки бутун Марказий Осиёдан ҳам ягона иштирокчи сифатида ғиждувонлик таниқли кулол Абдулло Нарзуллаев қатнашди. У Қувайт пойтахтида ўтган ҳафталикда ўз ижод намуналарини санъат мутахассислари ва шинавандалари эътиборига ҳавола этди. Ўз навбатида ¬халқаро миқёсда танилган сулоланинг ушбу вакили томонидан тайёрланган кулолчилик буюмлари, ғиждувонлик чеварлар қўлида жило топган турли ўлчамдаги каштаю сўзаналар барчада катта таассурот қолдирди. Бухоро ҳунармандчилик мактаби вакили яратган санъат асарлари муносиб баҳоланди. Шу йўсин моҳир устамиз Дунё ҳунармандлари кенгашининг аъзолигига ҳам қабул қилинди.

Бундан ташқари, Ал-Қувайт шаҳридаги мазкур кўргазма асносида ўтган семинар-тренингда А. Нарзуллаев маъруза қилди. У ўз чиқишида дунё¬нинг турли бурчакларидан борган санъатшуносларга ўзбек ҳунармандчилигининг ўзига хос хусусиятлари, анъаналари, юртимизда бу соҳани янада ривожлантириш йўлидаги юксак эътибор тўғрисида сўзлаб берди. Шу йўсин хорижлик мутахассислар Ғиждувон кулолчилик мактаби, Бухоро каштачилиги борасида ҳам кўпгина маълумотларга эга бўлишди.

Тадбир доирасида, шунингдек, шу йил ноябрь-декабрь ойларида WССнинг Чилида ўтказиладиган халқаро кўргазмасида диёримиз ҳунармандлари иштироки масаласи муҳокама этилди.

— Ушбу халқаро санъат ҳафталигида қат¬нашганим, қолаверса, шундай нуфузли ташкилотга аъзоликка муносиб кўрилганим аслида Бухоро ҳунармандчилиги ва умуман, ўзбек санъатига берилган юқори баҳо, юксак эътирофдир, — дейди Абдулло ака биз билан суҳбат чоғида. — Кўргазма асносида турли мамлакатлар ҳунармандлари билан тажриба алмашганимиз, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйганимиз ҳам халқ амалий санъатимизнинг халқаро миқ¬ёсдаги тарғиботида муҳим роль ўйнаши, шубҳасиз. Зеро, биз, ҳунармандларнинг энг асосий вазифаларимиздан бири айнан бой маданиятимизни дунёга ёйиш, жаҳон аҳлини миллий санъатимизга ошно этиш ҳамдир.

Дарвоқе, апрель ойида Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида халқаро кулоллар фестивали ўтиши кутилмоқда. Унда А. Нарзуллаев ҳам иштирок этади.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 29, 08.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.