Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Таъсис конференциялари ўтказилди

Халқимизнинг асрлар давомида қадр топиб келган эзгу анъаналаридан бири — маҳалла институти азалдан меҳр-оқибат, якдиллик, атрофда¬гиларга ҳурмат сингари ¬фазилатларни сингдириб келмоқда.

Бугунги кунда ўз ҳуқуқий асосларига эга мустақил тузилма сифатида шаклланган маҳалла эндиликда қирққа яқин қонуний ваколатлари дои¬расида аҳоли манфаатларини ҳимоялаш, ҳудудларда ¬соғлом маънавий турмуш тарзини барқарор этишда ташаббускорлик кўрсатмоқда.

Маҳалла аҳоли ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги кўприк, жоиз топилса, халқ билан доимий мулоқотда бўлувчи биринчи манбадир.

Яқинда Бухоро тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фао¬лия¬тини мувофиқлаштириш ¬бў¬йича туман таъсис кон¬ференциясида Президентимизнинг "Маҳалла институ¬тини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғ¬рисида"ги фармони билан ¬фу¬қаролар ўзини ўзи бош¬қариш органларининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни самарали ҳал қилишдаги фаоллигини янада ошириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш борасидаги ана шундай устувор вазифалари ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

Туман ҳокимлиги, қолаверса, молия, ички ишлар, меҳнат, халқ таълими, соғлиқни сақлаш бўлимлари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, "Нуроний" жамғармаси, хотин-қизлар қўмитасининг туман тузилмалари раҳбарлари, бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, йиғинлар фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ¬қатнашган йиғилишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгашининг Намунавий низоми муҳокама этилиб, туман кенгаши ва унинг ижро аппарати тузилмаси тасдиқлаб олинди.

Анжуманда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашининг ташкилий йиғи¬лишига 8 нафар делегат, республика таъсис йиғилишида иштирок этиш учун ишончли вакил сайланди.

Шунингдек, туман кенгашининг раиси, биринчи ўринбосари, раиснинг ёшлар билан ишлаш, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари ҳамда кенгаш котиби очиқ овоз бериш йўли билан тасдиқланди.

—Президентимиз Шавкат Мирзиёев куни кеча пой¬тахтимиздаги маҳаллалар ҳаёти билан танишиш чоғида "Маҳалла аҳли бир оила каби ишончли, мустаҳкам ришталар билан ўзаро узвий боғла¬ниши керак", деган талабни илгари сурди,—дейди "Боғикалон" ҚФЙ раи¬си Илҳом Бобожонов — Давлатимиз раҳбарининг биз маҳалла фаолларига ишончини оқлаган ҳолда профилактика инспектори, ҳудуддаги таълим муассасалари, қишлоқ врачлик пунктлари мутахассислари билан ҳамкорликда ҳар бир оила аҳволидан, қувончу ташвишидан доимо хабардор бўлиб, улар билан яқиндан мулоқотга киришишимиз лозим. Шундагина одамлар маҳаллага келиб ўз фикрини, таклифини, дардини бемалол айтади, муаммосига ечим топади. Аҳолиси рози бўлган маҳаллада эса ҳамиша тотувлик, барака бўлади.

Қизғин руҳдаги ана шундай таъсис конференциялари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилди.

Акбар РУСТАМОВ.

:: орқага № 28, 05.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.