Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Аёллар саломатлиги — партия эътиборида

ЎзЛиДеПнинг "Соғлом оила — мустаҳкам оила" лойиҳаси доирасида мазкур партия вилоят кенгаши Аёллар қаноти, "Соғ-лом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси вилоят бўлими ва бошқа бир қатор ҳомий ташкилотлар билан ҳамкорликда Ғиждувон туманидаги "Фиришкент" ҚФЙ да жойлашган "Соҳибиён" қишлоқ врачлик пунктида бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Унда ушбу ҚФЙ, шунингдек, "Янгиобод", "Қассобон", "Буктарой" МФЙ ларидаги хонадонларда истиқомат қилувчи хотин-қизлар иштирок этдилар.

Кўрик жараёнида аёллар терапевт, рентгенолог, онколог, маммолог, уролог ва бошқа мутахассислар қабулида бўлиб, ўз саломатликларини тек¬ширувдан ўтказдилар. Стационар даволанишга эҳтиёжи бор хотин-қизларга даволаш муассасаларига йўлланмалар берилди. Шифокорлар қа¬булида бўлган аёлларга бепул дори-дармонлар тарқатилди. Ҳаммаси бў¬либ аёллар ва уларнинг фарзандларига умумий қиймати 27 миллион сўм¬лик тиббий препаратлар улашилди. Айниқса, ҳомиладор аёллар соғлигига жиддий эътибор қаратилди. Кам қонлик касаллигининг олдини олиш мақсадида уларга кўплаб дори-дармонлар тарқатилди. Шу куни жами 201 нафар хотин-қиз, шунингдек, 40 нафарга яқин кекса ва ўрта ёшдаги аҳоли вакиллари малакали шифокорлардан—психиатр Дилором Қаюмова, умумий амалиёт врачи Нилуфар Махмудова, акушер-гинекологлар Гулнора Ражабова, Гулчеҳра Бафоевалар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тадбир давомида хайрия акцияси ҳам ўтказилди. "Ғиждувон Машҳу¬раси" хусусий корхонаси жамоаси ва унинг раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Замира Сафарова саъй-ҳаракати билан шу куни 20 дан ортиқ якка-ёлғиз қариялар, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга 2 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бемор болаларга берилган ногиронлик аравачалари кўнгли кемтик кичкинтойларни хурсанд этди. Худудда истиқомат қилаётган 6549 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келаётган олий тоифали врач Амрилло Усмонов мудирлигидаги "Соҳибиён" ҚВПни яқин орада "Қумработ" ва "Заргарон" ҚВП лари билан бирлаштирган ҳол¬да ягона ои¬лавий поликлиникага ¬айлантириш ва шу йўл билан даволаш-профилактика ишлари сама¬радорлигини ошириш ¬режалаштирилган. Ҳо¬зирги пайтда "Соҳибиён" ҚВП да бир кунда 201 нафар кишига малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Ушбу маскан за¬монавий тиббиёт жиҳозларидан ЭКГ, "Доплер" аппарати, отолорингоскоп, ёруғлик ваннаси ва бошқа асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланган.

ЎзЛиДеП вилоят кенгаши матбуот хизмати.

:: орқага № 28, 05.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.