Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Эл-юрт осойишталигини мустаҳкамлаш — шарафли бурч

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг кўрсатмаси ва ички ишлар вазирининг 2017 йил 3 январдаги "Ички ишлар органларининг халқ билан мулоқот қилиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир фаолиятини ўрганиш ва такомиллаштириш тўғрисида"ги фармо¬йишининг Бухоро ви¬лоя¬тида ижросини таъминлаш бўйича республика ишчи гуруҳининг видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят ҳокими Ў. Барноев олиб борди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари, ҳуқуқни му¬ҳофаза қилиш органлари, корхона, ташкилот ва муас¬сасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок эт¬ди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник, юридик фанлари доктори, профессор Ўткир Муҳамедов ўрганишлар натижаси бўйича ахборот берди.

Таъкидланишича, 2017 йил 4 мартдан 21 март кунига қадар республика ишчи гуруҳи вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида белгиланган вазифалар доирасида ўз ¬фаолиятини олиб борди. Ҳудудий ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолиятини, уларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоатчилик билан ҳамкорлигини ўрганиш ҳам¬да халқ билан мулоқот қилиш натижасида қатор муаммо ва камчиликлар аниқланди.

Вилоятда 558 та ўзини ўзи бошқариш органи (435 та маҳалла, 120 та қишлоқ, 3 та шаҳар фуқаролар йиғини) мавжуд бўлиб, уларда ички ишлар органларининг 199 та таянч пункти фаолият кўрсатмоқда. Лекин аксарият ҳолларда уларнинг жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилмаганлиги таъкидланди.

Ёшлар ва аёллар жиноятчилиги борасидаги аҳвол ҳам кишини ташвишга солмай қўймайди. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг мингдан зиёд жиноятга қўл ургани, қатор жиноятларнинг хотин-қизлар томонидан содир -этилаётгани афсусланарли ҳолдир. Бунинг асосий сабаб¬ларидан бири таълим муассасаларида ўқувчиларнинг давомати тушиб кетгани, бу ҳолни ўрганиш ва назорат қилиш бўйича мукаммал тизим яратилмаганидир. Биргина мисол: ишчи гуруҳи томонидан Армечан маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежидаги давомат ўрганилганда, ушбу коллеж ўқувчиларининг 41,1 фоизи ўқишга келмаганлиги аниқланган. Расмий ҳисоботларда коллеж битирувчилари барчасининг бандлиги таъминланганлиги кўрсатилаётган бўл¬са-да, амалда бу борадаги кўрсаткич анчагина паст.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда милиция таянч пункт¬лари инфратузилмасини такомиллаштириш, профилактика инспекторларининг иш ва турмуш шароитини яхшилаш бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.

Йиғилишда билдирилган фикрлардан тегишли хулоса чиқариб, ички ишлар ор¬ганлари ходимлари юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осо¬йишталикни янада мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳар бир оила, ҳар бир инсон, маҳалла хавфсизлигини таъминлашдек мураккаб, айни вақт¬да шарафли вазифани бажариш учун бор билим ва салоҳияти, куч-ғайратини сафарбар этиши лозимлиги таъкидланди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 27, 01.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.