Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Ташкилий масала кўрилди

Жорий йил 25 март куни халқ депутатлари Шофиркон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни вилоят ҳокими Ў.Барноев бошқариб борди.

Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Шофиркон туманида сўнгги йилларда амалга оширилган қурилиш, ободончилик, тадбиркорликни ривожлантириш, таълим ва бош¬қа соҳаларда олиб борилган ишларнинг аҳволи танқидий таҳлил этилди.

Таъкидландики, айримларда боқимандалик кайфияти ҳукм сураяпти, томорқа бўлгани ҳолда ¬аксарият одамлар ундан самарали фойдаланмасдан келишмоқда. Туманда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш аянч¬ли аҳволда.

Мурожаатлар таҳлил этилганда, жорий йилнинг 24 мартига қадар тумандан вилоят ҳокимлигига 400 га яқин аризалар келиб тушганлиги аниқланган. Мавжуд касб-ҳунар коллежлардаги давомат пастлигича қолмоқда.

Тумандаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари 10 йил олдин қандай бўлса, шундайлигича қолмоқда. Кўчалар, қишлоқ марказлари қиёфаси бугунги кун талабига жавоб бермайди.

Илгари хабар қилинганидек, туманда Олий Мажлис палаталарининг депутатлари, Президент девони ходимлари, ҳукумат вакилларидан иборат ишчи гуруҳлари аҳоли билан мулоқотда бўлишди. Ишчи гуруҳига мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Туман аҳолисини қийнаб келаётган муаммолар бўйича кўпгина масалалар жойида бартараф этилганди.

Сессияда туманда келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидланишича, Инвестиция дас¬тури асосида кўплаб ижтимоий объект¬лар реконструкция қилинади. 28 километр ички йўллар таъмирланади. ¬Бунга 3,5 миллиард сўм маблағ сарфланади. 6,2 километр узунликдаги электр тармоғи янгиланади. Янги лойиҳалар бўйича кўп қаватли уйлар қурилади.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шофиркон тумани ҳокими Шавкат Жумаев ўз аризасига биноан вазифа¬сидан озод қилинди. Вилоят давлат рақобат бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Фур¬қат Ҳасанович Тур¬сунов туман ҳокими этиб тайинланди.

Сессия ишида туман фаоллари номидан Ўзбекистон Қаҳрамони, "Азим Шофиркон юлдузи" фермер хўжалиги раҳбари Азим Латипов, вилоят Кенгаши депутати, Султон Жўра қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Қиё¬миддин Қўлдошев ва бошқалар сўзга чиқдилар.

* * *

Шу куннинг ўзида вилоят ҳокими Ў.Барноев бошчилигида халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашининг нав¬батдан ташқари сессияси ҳам бўлиб ўтди.

Сессияда мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, одамларга муносиб турмуш шароитларини яратиш, улар билан яқиндан мулоқот қилиш ва муаммоларини ҳал этишга қаратилган долзарб вазифалар илгари сурилганди, дея таъкидланди. Лекин давлат раҳбари томонидан қўйилган талаблар туманда етарли даражада бажарилмаётганлиги танқид остига олинди.

Экспорт прогнози атиги 12 фоизга бажарилган. Нақд пул тушуми бажарилмасдан келинмоқда. Туман аҳолисининг биргина газ тўловидан 12 миллиард сўм, электр энергиядан 2 миллиард сўм қарз¬дорлиги мавжуд. Туманнинг 80 фоиз ички йўллари таъмирталаб аҳволда. Ишсизлик даражаси юқорилигича қолмоқда.

Шу нуқтаи назардан, мазкур йўналишда туманда олиб борилаётган ишлар аҳволи тан¬қид остига олинди.

Келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳақида ҳам сўз борди. Таъкидланишича, Инвестиция дастури асосида туманда 4 та мактаб, 1 та спорт зали, 1 та мактабгача таълим муассасаси реконструкция қилинади. 3,1 миллиард сўм маблағ эвазига 25 километр ички йўллар таъмирланади. 32 та кўп қаватли арзон уйлар қурилади.

Туманда саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда 200 та лойиҳа амалга оширилиб, 1,5 мингта янги иш ўринлари яратилади.

Шунингдек, вилоят ҳокими ҳудудда ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини экспортга йўналтириш, тери хомашёсини қайта ишлаш ва ундан чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ирригация-мелио¬рация ишлари сифатини ошириш, ички йўлларни таъмирлаш, арзон уйлар, ижтимоий объектлар қурилиши борасидаги вазифалар хусусида атрофлича тўхталди. Вилоят мутасадди идора ва ташкилотлари раҳбарларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Жондор тумани ҳокими Қаюм Саломов ўз аризасига биноан вазифасидан озод қилинди. Сирдарё вилоя¬ти "Пахтасаноат" уюшмаси раиси вазифасида ишлаб келаётган Барака Сатторович Толибов туман ҳокими этиб та¬йинланди.

Сессияда туман фаоллари номидан республика Маънавият тарғибот маркази туман бўлими раҳбари Раъно Раҳимова, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раҳбари Жамол Ашуров, "Мирзаён" қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Али Баротовлар сўзга чиқди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 27, 01.04.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.