Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Харакатлар стратегияси—асосий дастуриламал

ЎзЛиДеП вилоят кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 7 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармонидан келиб чиқадиган вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда мазкур ҳужжатда белгиланган 5 та устувор йўналиш—давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани такомиллаштириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш юзасидан фикр-мулоҳазалар баён этилди. Бу борада партиянинг вилоят, туман ва шаҳар кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари олдида турган вазифалар тўғрисида атрофлича фикр алмашилди.

Тадбирда таъкидланганидек, айниқса, Ҳаракатлар стратегиясининг иқтисодиётни либераллаштириш борасидаги вазифалари ижросига бугун ҳар қачонгидан кўра жиддий ёндашилиши зарур. Хусусан, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун илғор технологияларни, банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принциплари ва механизмларини жорий этишни қамраб оладиган ҳамда вилоят миқ¬ёсида кўзда тутилган комплекс вазифаларни амалга оширишга ҳисса қўшиш бугунги кунда партиянинг барча бўғинлари, айниқса, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари олдида турган долзарб вазифадир.

Шунингдек, йиғилишда партиянинг 2017 йилда мўлжалланган комплекс ҳаракат дас¬тури ҳам йиғилиш иштирокчилари диққат марказида бўлди.

—Ҳаракатлар дастури ижтимоий соҳа ривожига ҳам ижобий таъсир кўрсатади,—дейди партиянинг Жондор туман кенгаши раиси Раъно Раҳимова.—Президентимиз томонидан имзоланган ва яқин беш йилликка мўлжалланган ушбу стратегияда инсон манфаатларини таъминлаш масаласига устувор аҳамият қаратилганлиги бежиз эмас.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ҳаракатлар стратегиясини барча аҳоли қатламлари орасида кенг тарғиб этиш зарурлигини таъкидлашди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 26, 25.03.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.