Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Фан ютуқлари—ишлаб чиқаришга

Инновацион технология ва лойиҳалар тақдимоти

Тоҳиржон ИСТАТОВ олган сурат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги "Инновацион лойиҳалар ва технология¬ларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда ўнинчи маротаба ташкил этилган Инновацион ғоялар ва лойиҳалар ¬республика ярмаркасида маҳаллий олий таълим ¬даргоҳлари билан бирга Самар¬қанд, Қашқадарё вилоятлари, Тошкент шаҳридаги жами 35 та олий ўқув юрти ва илмий-тадқиқот муассасасидан 200 дан ортиқ лойиҳа ва ишланма тақдимоти уюштирилди.

Бухоро давлат университетида бўлиб ўтган ярмарканинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Ўктам Барноев сўзга чиқиб, ҳудуд иқтисодиётида ишлаб чиқариш салоҳиятини янада оширишда саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда янги инновацион технологияларнинг кенг татбиқ этилаётгани муҳим омил бўлаётгани, уларни амалиётга жорий қилиш орқали жойларда қўшимча иш ўринлари яратилаётгани импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришда устувор аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

—Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг яқинда вилоятимизга қилган ташрифи чоғида ҳудудда қишлоқ хўжалиги, айниқса, паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик ва чорва бўрдоқичилигини янада ривожлантириш юзасидан қатор тавсиялар берилиб, жумладан, ¬маҳаллий иқлим шароитида синовдан ўтказилган ва истиқболли деб топилган амарант ўсимлигини етиштиришни кўпайтириш хусусида амалий тавсиялар берилганди,—дейди Пешкў тумани, "Варахшо" ҚФЙдаги "Сино самино-тревол" МЧЖ раҳбари Сайфиддин Арабов.—Ярмаркада Тошкент давлат техника университети томонидан ана шу оқсилга бой, ёғи ва унидан тиббиётда, фармацевтикада ҳам кенг фойдаланиш мумкин бўлган ўсимлик ҳақида батафсил маълумотлар олдим. Эндиликда хўжалигимиз тасарруфидаги 5 гектар майдонда амарант уруғини экиб, парваришламоқчимиз. Шу боис университет билан 13 миллион сўм ҳажмида шартнома имзоладик.

—Ярмаркада 5 та лойиҳа билан қатнашяпмиз,—дейди Тошкент "Физика-қуёш" материалшунослик илмий-текшириш -институти доценти, техника фанлари номзоди Шарифбой Холов.—Айниқса, кейинги пайтда муқобил энергия манбаларини топишга бўлган эътибор туфайли институтимизда яратилган, 150 даража ҳароратни бир нуқтага жамлайдиган "қуёш ошхонаси"га бўлган қизиқиш ортди. Атиги 1 метр квадрат майдонни эгаллаган бу жажжи манба асосан қишлоқ аҳолиси, чўл ҳудудидаги чўпон-чўлиқлар оилалари учун мўлжалланган бўлиб, нархи ҳам 2,5 миллион сўм атрофида баҳоланган. Ҳозирча Қоровулбозор ва Ғиждувон туманлари хўжаликлари билан 2 та шартнома-буюртмани имзоладик.

—Олим ва тадқиқотчилар тафаккури маҳсули бўлмиш инновацион ишланмалар тақдимотида умумий қиймати 518 миллион сўмлик 36 та шартнома имзоланди,—дейди вилоят ҳудудий инновация фаолияти ва технологиялар трансфери маркази раҳбари, физика-математика фанлари доктори, ¬профессор Даврон Жўраев.—Бунда Бухоро муҳандислик-технология институти имкониятлари учдан бир улушга етди. Истиқболли ва харидорбоп деб топилган 30 та лойиҳа билан шу йил май ойида по-йтахтда якунланиши кутилаётган инновацион ғоялар, тех¬нологиялар ва лойиҳалар ¬республика ярмаркасида қатнашишга қарор қилинди.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 26, 25.03.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.