Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Ҳамал кирди—амал кирди

Наврўз туркий халқларнинг миллий маросимларидан ҳисоб¬ланиб, унинг байрам сифатида нишонланиши қадим замонларга бориб тақалади. "Авес¬то" ва Фирдавсийнинг "Шоҳнома"сида ёки қадимий манбаларда унинг пайдо бўлиши шоҳ Жамшид номи билан боғланган. Ривоятларга қараганда, етти юз йил ҳукмронлик қилган бу подшоҳ кўп яхши амалларни бажаради ва инсоннинг яшаши учун зарур бўлган жамики ишларга ривож беради. Сўнгра тахт ясаб, унда осмонга кўтарилади ва ўша кундан Наврўз байрами нишонлана бошлайди. Алишер Навоий ҳазратлари ҳам "Ҳар кунинг қадр ўлубон, ҳар кунинг ўлсин Наврўз"деб бу кунни алоҳида ёд этганлар.

Наврўз байрами бой анъана сифатида эъзозланса, унинг шоҳ тао¬ми—сумалак муқаддас неъмат дея эътироф этилади. Шифобахш кўклам таоми сифатида севиб тановул қилинади.

Ривоят қилинишича, пайғамбаримиз Муҳаммад(с.а.в.)га мана шундай навбаҳор кунларидан бирида сумалакка ўхшаш кўкатлардан тайёрланган таомдан олиб келиб берганларида ундан еб кўриб, унга лаззатли баҳор таоми деб таъриф берган эканлар.

Ҳижрий-шамсий тақвим бўйича бу йил 21 мартдан 1396 йил киради.Бу тақвим бўйича қуёшнинг биринчи буржга ва ойнинг ўн икки бурждан бири — ҳамалга кириши билан Нав¬рўз янги кун, у билан бирга эса янги йил кириб келади. Ҳижрий-қамарий тақвим пайғамбаримиз Муҳаммад алай¬ҳиссаломнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилишлари (кўчиш)дан ҳисоблана бошланган 622 йилнинг 16 июлидан амалга киритилган сана номидир. Ҳижрий йил ой ва қуёш кунлари асосида олиб борилишига қараб ҳижрий-қамарий ва ҳижрий-шамсий деб юритилади. Ҳижрий қамарий йил 354 кеча-кундуз бўлгани учун йилига 11 кундан орқада қолиб, ҳар 33 йилда ҳижрий-шамсий санадан бир йил кам бўлади. 22 мартдан ҳамал кириб келади. У келиши билан баҳор нафасидан борлиқ танасига қайта жон киради. 5000 йиллик тарихга эга бу байрам инсон ички олами ва унинг табиат билан уй¬ғунлиги рамзидир. Маълумки, Наврўзда кун билан тун баробар бўлади. Деҳқонлар экин экишни, ерга уруғ қадашни, умуман, зироат юмушларини бошлаб юборишади.

Наврўз ҳақидаги фикрлар, афсона-асотирлар турлича бўлишига қарамай, бунёдкорлик, эзгулик, яшариш ва яратиш каби умумбашарий муштарак ғоялар уларни боғлаб туради. Зотан, Наврўз бутун инсоният учун уйғониш ва янгиланиш айёмидир.

Баҳор айёми, кўклам қувончи билан йўғрилган нафосат байрами барчамизга муборак бўлсин!

Жонмуҳаммад ГУЛОВ, Бухоро шаҳридаги "Пиридастгир" масжиди имом-хатиби.

:: орқага № 25, 21.03.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.