Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Тўловлар: нархлар бир хилда бўлиши шарт

Маълумки, харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўлов унинг шаклидан қатъи назар — ҳисоб-китоблар нақд пулда ёки банк тўлов пластик карточкаси орқали амалга оширилади. Бунда нархларнинг бир хилда бўлиши шарт.

Бироқ, давлат солиқ хизмати ор¬ганлари томонидан олиб борилаётган доимий назорат тадбирлари шуни кўрсатяптики, тўловларни амалга ошириш шаклига (нақд пулда ёки банк пластик карточкаси орқали) қараб нархларнинг "паст-баланд"лик ҳолатлари ҳали-ҳануз мавжуд.

Яна бир муаммо шундаки, тадбиркорлик субъектлари томонидан нақд пул маблағлари банк муассасаларига доим ҳам тўлиғича топширилмаётир. Бу бир томондан, мазкур ҳолатда тушумлар яширилиши оқибатида бюджетга тушиши лозим бўлган солиқларнинг ҳисобланмасдан қолиши сабаб бюджет тўлдирилишига, иккинчи томондан пенсия ҳамда нафақаларнинг ўз вақтида тўлаб берилишига салбий таъсирини кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги "Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори юқорида тилга олинган қонунбузилиш ҳолатларига чек қўйиш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини янада қатъий ҳимоя қилишни таъминлаш йўлида қўйилган дадил қадам бўлди.

Қарорнинг 1-бандига кўра шундай тартиб ўрнатилиши назарда тутилдики, унга мувофиқ 2017 йилнинг 1 мартидан бошлаб чакана савдо ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар аҳолидан тўловлар пластик карточкалар ёрдамида қабул қилинишини таъминлайдиган, ҳи¬соб-китоб терминалларини ўрнатмаган тақдирда ўз фаолиятларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмайдилар.

Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тижорат банклари, Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва Ягона умумреспублика процессинг маркази билан биргаликда ўн кун муддатда чакана савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш объектларини ҳисоб-китоб терминаллари мавжудлиги бўйича инвентаризациядан ўтказиш, унинг якунларига кўра, жуда қисқа муддатларда зарур миқдордаги терминаллар ўрнатилишини, узлуксиз электр таъминотининг техник воситалари билан жиҳозланишини таъминлаш юклатилган. Шунингдек, улар олдига тадбиркорлик субъектидан буюртманома тушган кундан бошлаб узоғи билан уч кун ичида янги ўрнатилаётган ҳисоб-китоб терминаллари рўйхатга олинишини таъминлаш вазифаси қўйилмоқда.

Қарорнинг 2-бандига биноан чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари сотилаётган товарлар нархини ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳақини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлаш шаклига қараб, уларни сунъий равишда оширган ёки пасайтирган тақдирда, бундай хатти-ҳаракатлар пластик карточкалар бўйича тўловларни қабул қилишда ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш борасида ўрнатилган тартибни бузиш ҳисобланиши ва уларга нисбатан энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида жарима солиниши кўзда тутилган.

Шу билан бирга давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машинала¬рини, ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш, шунингдек, ўрнатилган тартибда талон ва чеклар бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш масалалари юзасидан ўтказиладиган текширувлар, белгиланган тартибга мувофиқ, Назорат органлари фао¬лиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг махсус рухсатномасини талаб этадиган солиқ текшируви ҳисобланмаслиги белгилаб қўйилди.

Президентимизнинг ушбу қарори мамлакатимиз аҳолисининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини, давлатимиз бюджетига тушадиган солиқлар салмоғининг сезиларли даражада ошишини таъминлашга, пул маблағларининг банкдан таш¬қари айланиши олдини олишга ва аҳолининг нисбатан кам таъминланган қатлами, нафақахўрлар ҳамда ногиронларнинг ижтимоий ҳимоясига хизмат қилади.

Таъкидлаш жоиз, давлат раҳбарининг мазкур қарори мазмун-моҳиятини жойларда тарғиб қилиш бўйича солиқ, банк органлари, вилоят монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан қатор тадбирлар ўтказилди.

Эрдон ГАДОЕВ, вилоят давлат солиқ бош¬қармаси масъул ходими.

:: орқага № 24, 18.03.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.