Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Ташкилий масала кўрилди

2017 йил 16 март куни халқ депутатлари Пешкў тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда вилоят ҳокими ¬ Ў. Барноев сўзга чиқиб, Пешкў туманида сўнгги йилларда қурилиш, ободончилик, тадбиркорликни ривожлантириш, таълим ва бошқа соҳаларда олиб борилган ишларни танқидий таҳлил этди.

Таъкидландики, мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида унинг томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, одамларга муносиб турмуш шароитларини яратиш, аҳо¬ли билан яқиндан мулоқот қилиш ва муаммоларини ҳал этишга қаратилган долзарб вазифалар илгари сурилганди. Шу нуқтаи назардан, мазкур йўналишда Пешкў туманида ҳам олиб борилаётган ишлар талаб даражасида эмаслиги танқид остига олинди.

Шунингдек, барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалигида истиқболли лойиҳаларни ҳа¬ётга татбиқ этиш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш бўйича белгиланган дастурлар ижроси етарли даражада таъминланмаётганлиги ҳам танқид қилинди.

Сессияда туманда келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими ҳудудда ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини экспортга йўналтириш, тери хомашёсини қайта ишлаш ва ундан чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ирригация-мелиорация ишлари сифатини ошириш, ички йўлларни таъмирлаш, арзон уйлар, ижтимоий объектлар қурилиши борасида қатор амалий таклифларни билдирди. Вилоят мутасадди идора ва ташкилотлари раҳбарларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ўз аризасига биноан Пешкў тумани ҳокими Шавкат Мавлонов вазифасидан озод қилинди. Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Амрулло Ибрагимович Назаров туман ҳокими этиб тайинланди.

Сессия ишида туман фаоллари номидан "Фаттоев" фермер хўжалиги раҳбари Ёқуб Фаттоев, вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи Наим Кенжаевлар сўзга чиқ¬ди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 24, 18.03.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.