Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Партиялар ҳаёти: ЎзХДП

Совриндорлар сафида

Вилоятимиз туман ва шаҳар Кенгашларида 104 нафар депутат фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг 21 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Бир неча йилдан буён ўтказилиб келинаётган "Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли" кўрик-танлови сафимизга фаол, ташаббускор опа-сингилларимизни жалб қи¬лишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу йилги танловнинг вилоят босқичи ғолиби—Бухоро шаҳридаги 2-умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси Соҳиба Файзуллаева яқинда мазкур танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиб келди.

Танлов низомига кўра биринчи шартда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, улар¬нинг сиёсий фаоллигини ошириш, ижтимоий ҳимоя ва бошқа йўналишдаги лойиҳалар тақдим этилди.

"Қонунларимиз — ҳаётимиз асосидир" шартида иштирокчиларнинг ҳуқуқий билими синовдан ўтказилди. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга электорат манфаатларидан келиб чиқиб, таклифлар билдирилди.

Иштирокчилар "Сиёсий ҳо¬зиржавоблик" шартида эса Конституция, сиёсий партиялар фаолияти билан боғлиқ қонун ҳужжатлари, партиямиз дастури ва бошқа мавзуларда тузилган саволларга жавоб беришди.

Танлов шартларини бажаришда ҳозиржавоблик ва фаоллик кўрсатган Соҳиба Файзуллаева 3-ўринга лойиқ топилди.

Шаҳноза РАҲМОНОВА, ЎзХДП вилоят кенгаши сектор мудири.

:: орқага № 24, 18.03.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.