Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Олий Мажлис палаталарининг вакиллари Жондор туманида

Мамлакатимиз Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида берилган тавсияга мувофиқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг бир гуруҳи март ойи дастлабки ўн кунлигида Жондор туманида бўлиб, ҳу¬дуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш аҳволи ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масалаларини ўргандилар. Унинг якунлари 15 март куни халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида муҳокама қилинди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев, вилоят ҳокими Ў.Барноев ва бошқалар сўзга чиқдилар.

Таъкидландики, депутатлар ва сенаторлар жойларга чиқиб, халқ билан мулоқот қилишди, ҳудудларда ислоҳотларнинг боришини ўрганишди. Аён бўлдики, туманда турли соҳаларда муайян ютуқларга эришилган, айниқса тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган эътибор ўз самарасини бераётир. Амалга оширилган турли ло¬йиҳалар натижасида 2015 йилда туман ўз харажатларини қоплаб, субвенция оладиган ҳудудлар рўйхатидан чиқди.

Афсуски, жойларда қатор камчиликларга ҳам йўл қўйилаяпти, муаммолар тўла ечим топмаётир. Бу айниқса, де¬путатлар ва сенаторлар ўр¬ганиш жараёнида 550 дан ортиқ хонадонларда аҳоли вакиллари билан ўтказган уч¬рашувларда яққол кўзга ташланди. Мулоқотларда фуқаролар томонидан 330 га яқин муаммолар кўтарилди.

Ички хўжалик йўлларининг таъмирга муҳтожлиги, айрим савдо дўконларида банк терминалларининг ўрнатилма¬гани, жойларда маҳсулот плас¬тик карточкалар орқали юқори нархларда сотилаётгани, ишсизлик, айрим қишлоқ врачлик пунктларида аҳолига тиббий хизмат кўр¬сатиш сифати талаб даражасида эмаслиги, ноқонуний чиқиндихоналар юзага келишига йўл қўйилаётгани, сизот сувлари кўтарилиши олдини олиш тадбирлари кўрилмаётгани сабабли баҳорги экинларни экишда муаммолар пайдо бўлаётгани, суюлтирилган газ баллонлари истеъмолчиларга ўз вақтида етказилмаслиги ва бошқа ўн¬лаб масалалар ана шулар сирасига киради.

Албатта ўрганиш давомида кўтарилган айрим масалалар ҳал этилди. "Пўлоти" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Номоз Боймуродовга қорамолчилик билан шуғулланиши учун банк кредити ажратилишига кўмаклашилди. Шунингдек, ўндан зиёд фуқаролар ишга жойлаштирилди.

Сессияда таълим муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, коллежлар битирувчиларини ишга жойлаштириш, уларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун банк имтиёзли кредитлари ажратиш, аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш борасидаги камчиликларни, янги деҳқон, буюм ва ҳунармандлар бозорлари қурилиши муаммосини ҳал қилишга жиддий эътибор қаратилди.

Тадбирда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларнинг ўз ваколатларини амалга ошириш ишлари самарадорлиги масаласи ҳам танқидий баҳоланди. Кўпгина маҳалла ва қишлоқ йиғинларида масалага юзаки ёндашилмоқда. Масалан, улар ўтган йили ўз йиғилишларида туман бандликка кўмаклашиш маркази, тиббиёт, халқ таълими, коммунал хизмат тизимлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилгани ҳақидаги маълумотларни тақдим этишган бўлса-да, ўрганиш даврида бундай амалиёт йўлга қўйилмагани аниқланди. Ҳолбуки, мутасаддилар ҳисоботини тинглаш ва муҳокама этиш эътирозларга сабаб бўлаётган айрим муаммолар ечимини топишга хизмат қиларди.

Сессияда халқ депутатлари туман Кенгашининг фаолиятини ўрганиш якунлари ҳам муҳокама қилинди. Вакиллик органи ўз сессия¬ларида кўплаб масалаларни кўриб чиққан. Лекин улар орасида умумий характерга эгалари ҳам бор. Бунинг устига туман Кенгаши сессиясида бирорта ҳам қонун ижроси ўрганиб чиқилмаган.

Тадбирда юқоридаги салбий ҳолатлар такрорланиши олдини олиш бўйича топшириқ ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларида туман ва вилоят миқёсида ҳал этиладиган ишлар белгиланди.

—Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг ўрганиш натижалари муҳокамаси,—дейди халқ депутатлари туман Кенгаши депутати ¬Жамол Ашуров,—биз учун ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат ва ҳудудий дастурлари ижросига жиддий эътибор қа¬ратиш, депутатларнинг турли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашда масъулиятини янада оширишга, ўз фаолиятимизни танқидий баҳолашга ундади. Биз, албатта сессияда кўтарилган масалалар ечимини топишда жамоатчилик назорати имкониятларидан ҳам кенг фойдаланамиз.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага № 24, 18.03.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.