Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Қарор ва ижро

Дори-дармон: ноқонуний муомалага йўл йўқ

Мамлакатимиз Президентининг 2016 йил 31 октябрда қабул қилинган "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ рўйхатга киритилган ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун қайд этилган нархларга риоя этилишини таъминлаш долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Бу масала Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Бухоро вилоят бошқармасининг ҳам диққат-эътиборида турибди.

Таъкидлаш керак, қарор ижросини таъминлаш доирасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётир. Аввало, дорихоналар ходимлари ўр¬тасида мазкур ҳужжат мазмун моҳияти тарғиб қилинмоқда. Соҳа ҳар бир шохобчасида белгиланган нархлар, ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармонларнинг рўйхати ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда унинг вилоят бошқармасида ташкил этилган "Ишонч телефон"лари рақамлари битилган плакатлар кўзга кўринарли жойларда осиб қўйилиши таъминланди.

Фармацевтика маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан нархнинг давлат томонидан белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатилган. Бу борадаги мониторинг ишлари ўз самарасини бераётир. Масалан, ўтказилган назорат тадбирлари давомида 108 та ҳолатда ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари белгиланган чакана нархидан қиммат сотилаётгани аниқланди.

Жумладан, Бухоро шаҳрида 65 та, Пешкў туманида 8 та, Когон шаҳри ва Ғиждувон туманида 7 тадан, Ромитан ва Жондор туманларида 6 тадан ана шундай ҳолат қайд этилди.

Ўрганиш натижалари юзасидан 47 та хўжалик юритувчи субъектда йўл қўйилган камчиликлар бўйича республика Соғ¬лиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш кенгашига тақдимномалар киритилди.

Бундан ташқари сифатсиз ва қалбакилаштирилган 997 турдаги, умумий қиймати 14 миллион 363 минг сўмлик дори-дармон воситаларининг ноқонуний муомалага киритилиши билан боғлиқ 13 та ҳолат аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди.

Мустақим ҚЎЛДОШЕВ, Мирхон АБДИЕВ, Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари.

:: орқага № 24, 18.03.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.