Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Наврўз сурурига йўғрилган ҳашар

Наврўз байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, эҳтиёжмандларга беғараз ёрдам кўрсатиш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, барча ҳудудларнинг санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида йилнинг 11 ва 12 март кунлари вилоятда ташкил этилган умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтди.

Икки кун мобайнида ҳа¬шарда воҳамизда 948 минг нафардан зиёд аҳоли, шу жумладан 665500 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Уларнинг куч-ғайрати билан 2830 гектар партов майдонлар ободонлаштирилди. Аҳоли яшаш пункт¬ларидан 5255 тонна қурилиш ва маиший чиқиндилар махсус белгиланган жойларга чиқариб ташланди. 1307 километр узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланди. Вилоятдаги 954 та қабристон ва 27 та зиёратгоҳ ободонлаштирилиб, ўтганлар руҳи поки шод этилди.

Анча илгари бошланган кўкаламзорлаштириш ишлари авж олдирилди. Ҳашар кунлари қарийб 516 минг туп манзарали ва 592 минг тупга яқин мевали дарахтлар ниҳоллари, 499 мингдан зиёд гул кўчатлари ўтқазилди, 431 мингдан ортиқ дарахт таналари оқланди ва уларга шакл берилди. Вилоят шаҳар ва туманларида қатор меҳр-мурувват ва саховат акциялари ўтказилди. 412 нафар якка ёлғиз қариялар ва ногиронларнинг уйларини ҳашарчилар таъмирлаб бердилар, 411 та эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган оилага моддий ёрдам кўрсатилди.

Умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан бошқармалар, идоралар, корхоналар меҳнат жамоалари бир кунлик иш ҳақлари миқдоридаги маблағларини ихтиёрий равишда "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг вилоят бўлими ҳамда шаҳар ва туманлар бўлинмаларининг банк¬даги ҳисоб рақамларига ўтказишга қарор қилдилар. Бу маблағлар "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурида белги¬ланган тадбирларни амалга ошириш кам таъминланган оилалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар ва ногиронларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва "Нуроний" жамғармаси томонидан режалаштирилган бошқа эзгу мақсадларга сарфланади.

Умумхалқ хайрия ҳашари кунларига якун ясалган бўлса-да, вилоятимизда жойларнинг санитария ҳолатини яхшилаш, ободонлаштириш, янги гулзорлар барпо этиш ишлари тўхтаб қолмайди. Чунки март-апрель ойларида вилоятнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги тадбирлари изчиллик билан давом эттирилади.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага № 23, 14.03.2017


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.