Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Чўлдаги йирик завод

Пешкў туманидаги Варахша чўл массивида "Бунёдбек ал ¬Бухорий" масъулияти чекланган жамиятига қарашли қум-шағал аралашмасини қайта ишлаш заводи ишга туширилди.

Умумий лойиҳа-смета қиймати 452 минг АҚШ доллари қийматига тенг мазкур корхона энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган.

Вилоятдаги энг йирик карьер хўжалиги ҳисобланган завод йилига 30 минг кубметрдан зиёдроқ маҳсулот тайёрлайди.

Янги ўзлаштирилган кон бир неча ўн йилларга етадиган катта ресурс захирасига эга.

— Корхонамиз энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган, — дейди МЧЖ раҳбари Илҳом Мирхонов. — Бу ерда турли ўлчамдаги яъни пойдеворбоп, темир-бетон маҳсулотлари, автомобиль йўллари ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган беш хилдаги қум-шағал материаллари ишлаб чиқарилади. Айтиш жоиз, йўл хўжалиги, қурилиш ташкилотларига зарур бўлган чақиқтошлар вилоятимизда етарли бўлмаслиги сабаб, уларнинг бир қисми каттагина транспорт харажатлари ҳисобига четдан ташиб келтирилади. Бу муаммо ечимида корхонамиз ўз ўрнини топади. Қолаверса, маҳсулотимиз мижозларга нисбатан арзон тушади.

Дарвоқе, заводга ҳозирда кўплаб буюртмалар туша бошлади.

Яна бир муҳим жиҳат. Корхонада 48 киши меҳнат қилмоқда. Йил охиригача хомашёнинг бир қисми қайта ишланиб, бу ерда темир-бетон маҳсулотлари тайёрлаш ҳам йўлга қўйилиши кутилмоқда. Шунинг ҳисобига яна 20 та иш ўрни яратилади.

Таъкидлаш керак, вилоятда қурилиш материалларига бўлган талаб тобора ошиб бормоқда. Шуни ҳисобга олиб, воҳада бинокорлик индустриясини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда ушбу йўналишда умумий қиймати жами 679 миллиард 364 миллион сўмлик бўлган 24 та йирик лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Улар самарасида 1213 киши иш билан таъминланади.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 14, 14.02.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.