Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Тожикистон делегацияси ташрифи

Тожикистон Республикаси Бош прокурори Раҳмон Юсуф Аҳмадзод бошчилигидаги ушбу мамлакат прокуратураси делегацияси Ўзбекистондаги расмий ташрифи доирасида Бухоро шаҳрида бўлди.

Меҳмонлар вилоят ҳокими Ў.Барноев ва вилоят прокурори Б.Валиевлар томонидан Бухоро темирйўл вокзалида кутиб олиниб, тузилган маданий дастур доирасида воҳанинг қадимий ёдгорликлари билан таништирилди.

Жумладан, меҳмонлар Баҳоуддин Нақш¬банд меъморий мажмуаси, Исмоил Сомоний мақбараси, Арк қалъаси ва бошқа тарихий обидалар билан танишдилар.

Делегациянинг Бухоро шаҳридаги 36-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим ўрта мактабига ташрифи чоғида Тожикистон Бош прокурори Раҳмон Юсуф Аҳмадзод томонидан билим даргоҳига 20 комплект компьютер жамланмаси сов¬ға қилинди.

О. ДЖУРАЕВ, вилоят прокурорининг катта ¬ёрдамчиси

:: орқага № 14, 14.02.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.