Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини унутмайлик!

Вилоят ички ишлар бош¬қармаси ЙҲХБ ходимлари томонидан сўнгги ўн уч ой мобайнида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, жиноятчиликка қарши кураш борасида қатор чора-тадбирлар олиб борилди. Шу йўналишдаги профилактик ишлар натижасида воҳамиз бўйича йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,8 фоизга камайди. Бундан ташқари, автоуловни маст ҳолда ҳайдаш, тезликни меъёридан ошириш, руль бошқаруви чоғида телефондан фойдаланиш, қувиб ўтиш, транспортни ¬тегишли ҳужжатларсиз бошқариш ва шу каби қоидабузарлик ҳолатлари оператив тарзда аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди.

Ўз навбатида, ЙҲХБ ходимлари ўтган бир йил давомида вилоят ИИБнинг бошқа хизмат соҳаси вакиллари билан ўзаро ҳамкорликда 322 та жиноятни фош этишда қатнашишганини ҳам таъкидлаш жоиз. Хусусан, тўққизта ҳолатда қурол-яроғ, ўқ-дори, портловчи моддаларни ноқонуний тарзда олиб ўтиш, ўн бешта вазиятда наркотик моддаларни ташишга уриниш, ўттиз олтита ҳолатда эса ўғрилик сингари жиноятлар аниқланди. Шунингдек, қидирувда бўлган саккиз жиноятчини яширинган жойларидан топиш ва уларнинг қўлга олинишида ҳам ЙҲХБ вакиллари фаол иштирок этишди.

Умуман, кўчаларда, қатнов йўлларида осойишталикни, фуқароларнинг хавфсизлигини, жамоат тартибини сақлаш соҳа ходимларининг доимий вазифаларидандир. Аммо шу билан бир қаторда, мазкур жараён барчанинг уюшқоқлигига, хусусан, йўл ҳаракати иштирокчиларининг эҳтиёткорлигига, белгиланган қоидаларга нечоғлик амал қилишига ҳам боғлиқ эканлигини ёддан чиқармаслик лозим.

Мутахассис сифатида ҳайдовчилардан сўраймизки, аҳоли яшаш пунктларида белгиланган тезлик меъёри соа¬тига етмиш километргача бўлса-да, автомашинани айнан шу суръатда бошқариш шарт эмас. Негаки, олдиндан ногоҳ пиёда ёки бошқа бирор тўсиқ чиқиб қолган тақдирда транспорт воситасини тўхтатишга, хавфсиз айланиб ўтишга имкон бўлмаслиги мумкин. Ҳайдовчи бирор нохуш ҳолат юз беришига йўл қўймаслик учун, аввало, мўлжални тўғри олган ҳолда уловини секинроқ бошқариши лозим. Чунончи, аҳоли тиғиз жойларда соатига қирқ километр тезлик билан ҳаракатланилса, транспортни ўз вақтида тўхтатиш анча осон. Ўтган 2017 йилда вилоят ҳудудида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаларининг 42 таси ёки 27,5 фоизи айнан юқори тезлик оқибатида келиб чиққани фикримиз исботидир.

Бошқармамиз томонидан мазкур йўналишда олиб борилаётган амалий ишлар давомида амин бўляпмизки, биринчи нав¬батда фуқароларнинг ҳайдовчилик мада¬ниятини ошириш юзасидан самарали чора-тадбирлар белгилашимиз лозим. Ҳайдовчилик маданияти, аввало, йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасидаги ўзаро ҳурматни, кичик бир қоидабузарлик, эътиборсизлик ҳам оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлигини ҳис этган ҳолда йўлда ҳаракатланиш меъёрларига изчил амал қилишни англатади. Зеро, ҳеч биримиз "Йўл қоидаси — умр фойдаси" деган ҳаётий ҳикматни сира унутмаслигимиз жоиз.

Улуғбек ШУКУРЛАЕВ, вилоят ИИБ ЙҲХБ ¬Матбуот гуруҳининг катта инспектори, лейтенант

:: орқага № 14, 14.02.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.