Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

"Бори элга яхшилик қил..."

"Унинг ҳам бир неча тумоноти бор. Меваси кўп ва хўп бўлур. Мовароуннаҳр¬да у ернинг қовунича кўп ва хўп қовун бўлмас. Яна олуси билан ҳам машҳурдир. Унинг олусидек олу ҳеч ерда бўлмас. Уни қурутиб табарруклик билан вилоятдан вилоятга элтарлар".

Бухоро давлат университетида ¬Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб ўтказилган маданий-маърифий кеча "Бобурнома"да Бухорога берилган ана шу таъриф билан бошланди.

Тадбир шоҳ ва шоир бобокалонимизнинг меросини тарғиб этиш, ватандошларимиз, айниқса, ёш авлод ¬онгига ватанпарварлик, буюк сиймо¬ларимизга муҳаббат, улардан фахр¬ланиш туйғуларини сингдириш ва миллий ғурурни шакллантириш мақсадида ташкил этилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Кечани БухДУ ректори, техника фанлари доктори, профессор А. Тўлаганов кириш сўзи билан очиб берар экан, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, йирик давлат арбоби ва саркарда сифатидаги фаолиятига алоҳида урғу берди.

— Бобур ижоди инсонни комилликка етакловчи улкан меросдир, — дейди филология фанлари номзоди, ¬доцент Шавкат Ҳайитов. — Айниқса, адабиёт, тарих, тилшунослик, ҳуқуқшунослик, мусиқа ва географияга оид асарлари бизга тарихимиз ҳақида жуда кўп маълумотлар бериш билан бирга, ўша давр ёзма манбаларини ўрганишимизда муҳим илмий манба бўлиб хизмат қилади. У адабиёт, санъат, тарих, илм-фаннинг турли соҳаларида жуда қимматли асарлар яратди. Унинг лирик девонлари, "Бобурнома"си, "Хатти Бобурий", "Ҳарб иши", "Мусиқа илми" ва бошқа бебаҳо асарлари ўзбек адабий тили, адабиёти ва илм фанининг равнақ топишига улкан ҳисса бўлиб қўшилди.

Маънавий-маърифий кеча давомида "Бобурнома"да Бухорога муносабат" мавзуида давра суҳбати ҳам ташкил этилди.

Филология ва тилларни ўқитиш ўзбек тили таълим йўналиши талабаларининг адабий-мусиқий саҳна кўринишлари кечага кўтаринки руҳ бағишлади.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири Сергей ПОЛЕТАЕВ олган сурат

:: орқага № 14, 14.02.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.