Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

* Маданият алифбоси

Учинчи мақола

Эзгулик йўлида фойдаланайлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 январдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стра¬те¬гия¬сини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида"ги Фармонида мамлакатимизда 4 мингдан зиёд мобиль алоқа таянч станцияларини ишга тушириш ва интернет тезлигини 2,5 баробарга ошириш лозимлиги алоҳида таъкидланади.

Дунё ҳамжамиятидаги ўз¬гаришлар қаторида, табиийки, юртимизда ҳам замо¬навий ахборот-коммуника¬циялари ривож топмоқда. Ху¬сусан, бугунги кунда республика аҳолисининг 15 миллиондан ортиғи уяли алоқа воситасидан, 10 миллиондан ортиғи интернет тармоғидан фойдаланмоқда. Ўз навбатида, ана шу миллионлар орасида вояга етмаганлар ҳам каттагина фоизни ташкил қилади.

Биздан ҳушёрлик ва огоҳ¬ликни талаб этаётган маса¬лалардан энг замонавийси интернетдир. Бугунги кунда мазкур тармоқ ахборот алмашинувининг энг тезкор ва қулай воситаси сифатида ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернетни дунё энциклопедияси дейиш мумкин. Унда ўзингизни қи¬зиқтирган барча саволларга жавоб топасиз. Бир лаҳзада дунё ҳамжамиятига йўл очи¬лади. У ҳар бир соҳа мута¬хассисига ҳамкасблари билан тажриба алмашиш, ижод маҳ¬сулини кенг жамоага тар¬ғиб қилиш, тажрибали ва ¬та¬ниқли, халқ эътирофига ¬са¬зовор бўлган инсонлар ¬билан бевосита мулоқот қилиш, фикр алмашиш ҳамда ўзи хоҳлаган тил ва ҳунар сирларини ўр¬ганиш имконини беради. Гло¬бал тизимда шахс интеллектуал қо¬билиятини юзага чиқаришга кўмаклашувчи дас¬турларнинг мавжудлиги ҳам унинг ижобий хусусиятларидандир. Аммо бу имкониятлар ўчоғини хавфли ва ғаразли ниятлардан холи деб ҳам айта олмаймиз.

— Интернет жоҳил учун — жаҳолат, олим учун — билим, золим учун — зулм, зиёли учун — зиё, жиноятчи учун эса қуролдир, — дейди вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси катта инспектори, катта лейтенант Эркин Қобилов. — Интернет тармоғи орқали турли ёт ғоялар, зўравонлик ва шаф¬қатсизлик, беҳаёликни тар¬ғиб этувчи аудио ва видео файлларни кўриб, эшитиб уларнинг таъсирига тушиш оқибатида воя¬га етмаганларнинг жиноят ёки турли номақбул йўлларга кириб қолаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. ¬Интернетнинг беқиёс имко¬ниятларидан ўз ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланаётган бузғунчи гуруҳлар, наинки ёшлар, ҳаттоки катта ҳаётий тажрибага эга инсонларни ҳам ўз домига тортиб олмоқда. Мамлакатимиз аҳо¬лиси, айниқса, ёшларни ¬интернетдаги бузғунчилик, зўравонлик, лоқайдлик, ахлоқ¬сизлик ҳамда тур¬ли хил ғоя-вий курашлардан ҳимоялашимиз лозим.

Тўғри, бугун ахборот оқи¬мини чеклашнинг иложи йўқ, бутунлай тўхтатиш эса дунё ҳамжамиятидан узилишга са¬баб бўлади. Муаммони ҳал қи¬лишнинг ягона чораси эса мафкуравий иммунитетни шакл¬лантиришдир. Улуғ адибимиз Абдулла ¬Қаҳҳор айтганидек, "Адабиёт атомдан кучли, лекин унинг кучини ўтин ёришга сарф қилиш керак эмас". Шунга кўра, ижтимоий тар-моқнинг атомдан қудратлироқ кучини эзгу мақсадларга сафарбар этишга ҳар биримизда имконият бор. Ўзбек хал¬қининг неча минг йиллар давомида шаклланган маънавий қадриятлари, муқаддас эътиқоди, аждодлар меросидаги қимматли фикрлар мафкуравий иммунитет негизида турмоғи зарур.

Зеро, халқаро майдонда турли сиёсий манфаатлар тўқнашаётган, маънавий таҳдидлар кучаяётган бир пайтда фақат ўз фикри ва қатъий ҳаётий нуқтаи назарига эга бўлган халқ ва унинг тўғри йўлни танлаган ёш авлодигина ўзининг порлоқ келажагини қуришга қодирдир.

Боғбон ерга уруғ қадаркан, уни униб-ўсиб ҳосил бергунига қадар парваришлайди. Тагини юмшатади, суғоради, ёзнинг иссиғидан, қишнинг совуғидан ҳимоя қилади. Бола ҳам бир ниҳол кабидир. Китоб ва илм зиёсидан нурафшон бўлган кўн¬гилга ҳеч қандай ёт ғоя таъсир ўтказа олмайди. Дунёқараши бой, виждони уйғоқ, теран фикрлар ва эзгу ниятларни дилига туккан фар-занд¬ларимизга интернет ҳам илм манбаи, билимлар кони, зиёлилар билан учрашиш маскани бўлиб хизмат қилса, ажабмас. Айтишади-ку, болта дурадгор учун иш асбоби, қотил қўлида эса ўлим қуролидир. Ундан қандай ва қай мақсадда фойдаланиш — ҳар бир инсоннинг тафаккур ва дунёқарашига боғлиқ. Фарзандларимизнинг онгу тафаккурини маънавиятимизнинг умрбоқий қадриятлари билан бо¬йитиш ҳаё¬тий мақсадимизга айланиши порлоқ келажагимиз гаровидир.

Наргиза ҚУВОНЧЕВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 13, 10.02.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.