Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

* Қисқа сартларда

Вилоят халқ таълими бошқармаси ва ахборот ресурс маркази ҳамкорлигида "Навоийни ўрганамиз, камолотга интиламиз" шиори остида Бухоро шаҳридаги 17-умумтаълим мактабида буюк аллома таваллуд кунига бағишланган бадиий кеча ўтказилди.

Кўрик-танлов шаклида ташкил этилган мазкур тадбирда Бухоро шаҳридаги умумтаълим мактабларининг 7-9-синф ўқувчи-ёшлари, устоз ва мураббийлар иштирок этди.

Тадбир аввалида сўзга чиққанлар Навоий асарларидаги эзгу ғоялардан ёшларимизни баҳраманд этиш, йигит-қизларни буюк аждодларимиз меросига юксак эҳтиром руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлашди.

Cўнгра танлов низомига кўра ўқувчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда Навоий ҳаёти ва ижодига оид савол-жавоб, баҳру байт ҳамда саҳна кўриниши шартларида беллашишди. Алломанинг ўлмас асарларидан намуналар ижро этилди.

Якунда 10-умумтаълим мактаби вакиллари кўрик-танлов ғолиби деб топилди.

***

5-8 февраль кунлари Бухоро шаҳридаги "Ёшлик" спорт мажмуасида "Келажагимиз умидлари" мини-футбол фестивали бўлиб ўтди.

Ёшларни спортга кенг жалб қилиш орқали улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, баркамол ва навқирон авлод сафини янада кенгайтириш мақсадида вилоят жисмоний тарбия ва спорт, халқ таълими бошқармалари ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вилоят бўлими томонидан ташкил этилган турнирда вилоятдаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган 400 нафар 1-4-синф ўқувчилари иштирок этди.

Унда спортсевар ёшлар жисмоний тайёргарликлари ва маҳоратларини йиғилганларга намойиш этишди. Фестиваль доирасида футбол беллашувлари ҳам ўтказилди.

Турнир якунида ўқувчи-ёшларга спорт буюмларидан иборат Президент совғалари тақдим этилди.

***

Бухоро давлат университетида "Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш ойлиги" тадбирлари доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда вилоят ички ишлар бошқармаси, Ёшлар иттифоқи, вилоят наркология диспансери ҳамда бир қатор мутасадди ва ҳамкор ташкилотлардан вакиллар иштирок этди.

Тадбирда ёшлар ноқонуний гиёҳванд воситалари савдоси, тарқалиш манбалари, уларни қабул қилишнинг салбий оқибатлари билан таништирилди, бу иллатдан огоҳ бўлишга даъват қилинди.

Учрашув давомида нопок йўлларга адашиб кириб қолган йигит-қизлар тақдири акс этган "Икки йўл орасида" номли ҳужжатли фильм ҳам намойиш қилинди.

Шунингдек, мутасадди ташкилотлар, университет устоз-мураббийлари иштирокида ёшлар орасида наркомания ҳамда гиёҳвандлик каби иллатлар тар¬қалишининг олдини олиш бўйича амалий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

Ўз мухбирларимиз

:: орқага № 13, 10.02.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.