Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Ҳаётимнинг энг бахтли саҳифаси

"Шукронали одам сўзласа, уни тинглаётганлар ҳам ўзларида ¬шукроналик туйғусини ҳис қилади", дейишади улуғлар. Айниқса, Биринчи Президентимиз меҳрини қозониб, улар билан учрашиш бахтига эришган кексалар шукронаси ўзгача қийматга эга.

— Болам, — дейди ғиждувонлик Омон бобо Қараев биз билан суҳбатда, — 100 ёш остонасида турибман. Англаганим шуки, ҳар нарсанинг ўз баҳоси, қадри бўларкан. ¬Мустақиллик — Биринчи Президентимиз томонидан бизга тақдим этилган илоҳий туҳфа. Уни қалбан ҳис этган ҳолда миннатдор бўлмоқлик, қадрига ¬етмоқлик ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Ҳаётимдаги энг унутилмас хотиралар Биринчи ¬Президентимиз билан боғлиқ эсдаликларимдир. Уларни унута олмайман. 2003 йилда Абдухолиқ Ғиждувонийнинг 900 йиллиги жаҳон миқёсида кенг нишонланди. Шахсан Биринчи Президентимизнинг ўзлари мазкур қадамжони обод қилиш ишларини кўздан кечириш учун Ғиждувонга бир неча марта ташриф буюрдилар. Буюк аждодимизнинг 900 йиллигига бағишланган анжуманда у киши шундай фикрларни билдирган эдилар: "Бутун дунёда маълум ва машҳур бўлган буюк аллома ва азиз авлиёларимиз ора¬сида Абдухолиқ Ғиждувоний ва ¬¬Баҳоуддин Нақшбанд¬нинг муборак сиймоси алоҳида ажралиб туради. Ота-боболаримиз улуғ авлиё Баҳоуддин Нақшбандга чин дилдан ихлос қўйиб, уни "Баҳоуддини Балогардон" деб таърифлаб келишларида теран маъно бор. Унинг "Дилинг Оллоҳда, қўлинг ¬меҳнатда бўлсин" деган ҳаётбахш ҳикмати динимизнинг олижаноб маъно-моҳиятини ёрқин ифодалаб, худдики шу бугун айтилгандек -жаранглайди". Юртбошимизнинг нутқларини тинг¬лаб туриб, олдиларига бордим. Муборак қадамжоларни обод манзилларга айланти¬раётганлари учун миннатдорлик ¬билдирдим. У киши мен билан суратга тушдилар.

Ке¬йинчалик саломатлигимни суриштириб йўқлашлари бемор танамга ¬малҳамдек бўларди. Ҳайрон қолардим. Оддийгина қишлоқ ¬одами эсам-да, Президентимиз давлат раҳбари бўлиб туриб менга вақт ажрата олсалар-а! Бу — Юртбошимизнинг юксак инсонийлик фазилатларидан далолат эди.

Буюклар ўл¬майди, улар абадий яшайди, мангу барҳаёт сиймога айланишади. У кишининг таъзиялари куни бутун дунё аҳли йиғлади, ахир! Оғир жудолик кунларида биз, кексалар дуога қўл очар эканмиз, "Мустақиллигимизга кўз тегмасин!" дея чин дилдан ният қилдик. У кишининг эзгу ишларига жавобан дуоларимиз билан мустақиллигимиз бардавомлигига ҳисса қўшамиз.

Фарзандларим, бу кунларнинг қадрига етинглар, мустақиллигимизни кўз қорачиғидек асранглар. Зеро, бизга тортиқ этилган бу неъмат ортида Биринчи Президентимизнинг, халқимизнинг меҳнат¬лари ва заҳматлари ётибди.

У кишининг мард издоши сифатида майдонга чиққан муҳтарам ¬Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевга қўл-қанот бўлсак, юртимиз гуллайверади, яшнайверади.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 13, 10.02.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.