Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Ярмарка туфайли ишли бўлишди

"Дўрман" маҳалла фуқаролар ¬йиғинининг Шибирғон қишлоғида яшовчи Юлдуз Рўзиева — бошланғич таълим фани ўқитувчиси. У 1991 йилда Бухоро давлат университетининг бошланғич таълим факультетини тугатган. Дастлаб тумандаги мактабларнинг бирида ёшларга ўз фани бўйича таълим-тарбия бериб юрди. Сўнг фарзандлари тарбияси билан шуғулланиш учун бир муддат уйда қолиб кетди. Улар катта бўлгач, ишлаш ниятида аввалги иш жойига борди. Мактаб раҳбарлари унинг ўрни вақтинча банд қилинганини айтишди. Ю. Рўзиева тезроқ иш топиш учун туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилди. Бахтига шу куни Шофиркон қишлоқ хўжалик коллежида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилаётган экан. Ярмаркада иштирок этиб, туман халқ таълими бўлими томонидан тақдим этилаётган иш ўринларидан бири — 50-мактабда бошлан¬ғич таълим ўқитувчиси вазифасида иш бошлади.

Юлдуз Рўзиева — туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг амалий кўмаги ва корхона-ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил қилинган бўш иш ўринлари ярмаркаси туфайли ишга жойлашган 66 нафар фуқаронинг бири.

— Марказимиз томонидан ўтказилган бу меҳнат ярмаркасида тумандаги 31 та корхона ўзидаги 146 та бўш иш ўрни ҳамда вакант лавозимлари билан иштирок этди. Унга иш билан банд бўлмаган 81 нафар фуқаро жалб этилди. Иш сўраб мурожаат қилганларнинг 46 нафарини ёшлар ташкил этиши ва уларнинг 36 нафарига доимий ишлаш учун йўлланма берилгани эътиборлидир, — дейди Шофиркон туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг фуқароларни ишга жойлаштириш шўъбаси мутахассиси Эрдон Кенжаев.

Меҳнат ярмаркаси якунида, шунингдек, 36 нафар фуқаро яқинда жорий этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. Улар тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини ва корхоналардаги мавсумий ишлар билан банд бўлишади.

Фатулло Ғаниев ҳам шу тадбир туфайли ишли бўлди. Туман автомобил йўлларидан фойдаланиш-таъмирлаш давлат корхонаси уни автогрейдерчи вазифасига ишга олган бўлса, Умид Ҳожиев ва Шавкат ¬Ҳамдамовлар йўл ишчиси сифатида иш бошлашади.

Марказ мутахассисларининг маълумот беришича, шу куни 15 кишига меҳнат қонунчилигига оид маслаҳатлар берилиб, олий таълим муассаларини битириб, ўз мутахассислиги бўйича кўпдан бери иш излаб юрган 2 нафар ёш кадрга та¬йинли иш топиб берилди. Бу каби бўш иш ўринлари ярмаркаларини мунтазам ўтказиб бориш режалаштирилган.

Алишер ОБИДОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 11, 07.02.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.