Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Эҳтиёт чоралари ғоят муҳим

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, аввало, аҳолининг турмуш фаровон¬лигини юксалтириш ҳамда -фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган. Халқимизнинг муносиб ҳаёт ке¬чириши учун яратилаётган бу имкониятлардан унумли фойдаланиш, атрофдагилар ва яқинларимиз саломатлиги, хонадонларимиз ҳамда маҳаллаларимиз -ободлигини таъминлашда доимо ҳушёр, эҳтиёткор бўлиш фуқаролик бурчимиздир.

Республикамиз ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб бориши натижасида 2018 йилнинг 24 январидан 30 январь кунига қадар Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманларида жами 49 та ёнғин содир бўлиб, етказилган моддий зарар миқдори 75 миллион 975 минг сўмни ташкил қилган. Бундай офатлар оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиши ва вафот этиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Ушбу ёнғинларнинг сабаблари таҳлил қилинди. Унга кўра, фуқароларнинг очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиши натижасида 11 марта, иситиш печларининг нотўғри қурилиши ва тутун мўриларининг носозлиги оқибатида 24 бора, электр симларининг носозлиги ҳамда маиший электр асбобларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида 13 маротаба, ёш болаларнинг олов билан ўйнашиши оқибатида 1 марта ўт чиққан.

Ғиждувон туманида 9, Қоракўл туманида 8, Бухоро шаҳрида 7, Бухоро туманида 5, Жондор, Вобкент ва ¬Когон туманларида 4 марта, Олот ва Пешкў туманларида 3 бора ҳамда Ромитан ва Шофиркон туманларида 1 маротабадан ёнғин содир бўлган.

Айни шундай офатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги "Ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ва ¬Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги "Ёнғинлар профилактикаси кунларини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, вилоят ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан профилактик чора-тадбирларнинг амалга оширилиши режалаштирилган.

Унга кўра фуқаролар қуйидаги талаб ва қоидаларга риоя этишлари лозим. Жумладан, иситиш печлари ва уларнинг тутун чиқиш мўрисини мутахассис кўригидан қайта ўтказиш; табиий газдан резина қувурлари орқали фойдаланмаслик; печка ва газ плиталари ёнида бензин, керосин каби тез ёнувчан суюқликларни сақламаслик; қўлбола электр асбобларидан фойдаланишга чек қўйиш ҳамда ёш болаларни уйда қаровсиз қолдирмаслик; кўп қаватли уйларда газ иситиш печларини ўрнатмаслик; хонадонларни газ плиталари ёрдамида иситмаслик.

Бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун очиқ оловдан фойдаланишда эътиборсизликка, лоқайдликка, эҳтиётсизликка йўл қўймаслигимиз лозим.

Унутманг! Ёнғинни ўчиришдан кўра унинг олдини олиш ҳар жиҳатдан фойдалидир.

Миржон ФАЙЗУЛЛОЕВ, вилоят ИИБ ЁХБ ёнғин назо¬рати тарғибот бўлими катта муҳандиси, лейтенант

:: орқага № 11, 07.02.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.