Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Ҳарбий хизматга энг муносиблар боради

Вилоятимизда мамлакат Қуролли Кучлари сафига навбатдаги муддатли ҳарбий хизматга чақирувга пухта тайёргарлик кўрилди

Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Мудофаа вазирлигининг тегишли буйруқларига асосан ёшларни ҳарбий хизматга чақирувга тайёрлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимларида чақирилувчиларни мамлакат Қуролли Кучлари сафига дастлабки саралаб олишга 2017 йилнинг сентябрь ойида ки¬ришилган эди. Бунда ошкоралик, адолатлилик тамойилларига амал қилинди.

Жойлардаги мудофаа ишлари бў¬лимлари, давлат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, "Нуроний" жамғармаси ҳудудий бўлимлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи минтақавий кенгашлари ва бошқа жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат чақирув комиссиялари аъзолари маҳаллаларда бўлиб, муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар, уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказдилар. Мулоқотларда ҳарбий соҳадаги ислоҳотлар, тизимдаги янгиликлар , уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида кенг маълумотлар берилди.

Шу ўринда бир жиҳатни таъкидлаш керакки, Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қи¬ладиган йигит¬ларнинг жисмоний тайёргар¬лигига алоҳида эътибор қаратилди.

Албатта, мамлакат Қуролли Кучларида хизмат қиладиган ёшларнинг соғломлиги долзарб масаладир. Шунинг учун ҳам 2018 йилги чақирувда унга ҳар қачонгидан жиддий ёндашилди. Бунда республика Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 мартдаги 9-сонли қарори билан тасдиқланган низомга му¬вофиқ чақирилувчилар юқори малакали терапевт, кардиолог, невропатолог, офтальмолог ва бошқа ¬мутахассис врачлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Саломатлигида жузъий қусурлар аниқланган йигитларга соғликларини тиклаш борасида тавсиялар берилди.

Бир нарсани алоҳида таъкидлаш керакки, навбатдаги муддатли хизматга чақирилувчиларнинг саломатлик кўрсаткичлари олдинги йиллардагига нисбатан кўп мезонлар бўйича юқори. Бу бирламчи тиббий бўғин муассасаларида касалликни эрта аниқлаш, уларнинг олдини олиш, оилада соғлом турмуш тарзини қарор топтириш тобора устувор бўлиб бораётгани билан боғлиқ.

Қуролли Кучлар сафида хизмат қиладиган ёшлар замонавий техника ва қурол-аслаҳалардан фойдаланишни пухта ва тез ўзлаштириши уларнинг интелектуал салоҳияти даражасига бевосита боғлиқ. Шунинг учун ҳам йигитлар республика Мудофаа вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2016 йил 25 майда қабул қилинган "Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тўғрисида"ги қўшма қарорига мувофиқ тест синовлари асосида сараланди.

Вилоятда амалга оширилган тадбирлар шубҳасиз,ёшларни муддатли ҳарбий хизматга тайёрлаш сифатини оширишга, уларнинг Ватан ҳимояси билан боғлиқ бурчларини муваффақиятли уддалашларида муҳим омил бўлади.

Шуҳрат МУСАЕВ, вилоят мудофаа ишлари бош¬қармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник

:: орқага № 11, 07.02.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.