Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Фукаролик жамияти: кеча ва бугун

Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамияти қуриш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг чуқурлашиб бориши миллий меросимизни ўрганишга бўлган эҳтиёжни янада кучайтирмоқда. Бунинг сабаби шундаки, биз қурмоқчи бўлган фуқаролик жамияти бошқа мамлакатлар тажрибасидан андоза сифатида кўр-кўрона кўчириб олинмай, балки бир неча минг йиллик миллий мерос ва тарихий тажрибаларимиздан озиқланади.

Мамлакатимиздаги тизимли ва кенг кўламли демократик, ижтимоий-иқтисодий ҳамда ижтимоий-сиёсий янгиланишларни амалга оширишда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг "ўзбек модели" асос қилиб олинди. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг қонуний манфаатлари ¬таъминланадиган, халқимизнинг ¬бунёдкорлик салоҳиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратилган кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш устувор йўналиш сифатида белгиланди.

Демократик ислоҳотларни ¬янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш ғояларининг илгари сурилиши бу борадаги ишларнинг мантиқий ¬давоми бўлди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Ҳаракатлар стратегияси эса кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтишда янги бир босқични бошлаб берди.

Бундай жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири фуқароларнинг давлат тузилмалари фаолияти устидан назоратни амалга оширишида намоён бўлади. Бунда халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши лозим, деган тамойил устувор аҳамият касб этади ва бу ҳол ҳар бир фуқаронинг жамият аъзоси сифатидаги имкониятларини тўлиқроқ юзага чиқаради.

Бугунги кунда мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятларини қўллаб-қувватлаш борасида жадал саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Ўтган йилнинг 22 декабрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида юртимизда 9 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилот мавжудлиги, 29 та халқаро ва хорижий ноҳукумат ташкилотининг филиал ва ваколатхоналари фаолият юритаётганлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, 2017 йилда "Нуроний" жам¬ғармаси, Ёшлар иттифоқи, Ўзбекис¬тон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Савдо-саноат па¬латаси, Ўзини ўзи бош¬қариш орган-лари фаолиятини ¬мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши каби нодавлат нотижорат ташкилотлари фао¬лия¬тини такомиллаштириш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган алоҳида Фармон ва қарорлар қабул қилинганлиги таъкидланди.

Ана шундай муҳим саъй-ҳаракатларга қарамасдан, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш, уларни аниқ ҳал этиш, айниқса, ¬ижтимоий шароити оғир қатламни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва ¬хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқ¬бузарлик ва жиноятчиликнинг ¬олдини олиш, уларни иш билан ¬таъминлаш масалаларида бу ¬ташкилотларнинг иштироки ¬етарли даражада сезилмаётганлиги, улар фақат номига йиғи¬лишлар ўтказиш билан машғул бўлиб келаётганлиги Президентимиз томонидан тан-қид қилинди.

Шунинг билан бирга, мазкур ижтимоий тузилмалар билан амалий мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашини тузиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилиб, ушбу маслаҳат кенгашини тузиш борасидаги қайдлар 2018 йилнинг Давлат дастури банд¬ларига ҳам киритилди. Унга мувофиқ, фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш, ижро ҳокимияти устидан самарали жамоат назоратини ташкил этиш, давлат ва жамоатчилик инс¬титутлари билан ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш вазифалари назарда тутилган.

Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида олиб борилаётган кенг кў¬ламдаги ташкилий-ҳуқуқий ишлар келгусида янада такомиллаштирилади.

Акмал ДАВЛАТОВ, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси

:: орқага № 11, 07.02.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.