Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

"Ой бориб, омон кел, ўғлим!"

Мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 13 январда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли -Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида вилоят мудофаа бошқармаси йиғин пунктида ёшларни миллий армиямиз сафига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Унда ҳарбийлар, давлат органлари мутасаддилари, ота-оналар, "Маҳалла" жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлимлари, бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Маросимда вилоят ҳокими Ўктам Барноев, ҳарбий хизматга чақирилувчи Асилбек Қўшшаевнинг онаси Феруза Расулова, аскар йигит Ислом Усмонов сўзга чиқди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президенти, ¬Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли миллий армиямиз юртимиз сар¬ҳадлари дахлсизлиги, халқимиз тинч-осойишталигини таъминлашга қодир, юксак салоҳиятга эга бўлмоқда. Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиш шарафли ишга айланди. Армия ёшлар учун чинакам ҳарбий-ватанпарварлик мактабидир.

Маросимда муддатли ҳарбий хизматга жўнаб кетаётган йигитларга вилоят ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Майдонда саф тортиб турган аскарлар чеҳрасига разм соламиз. Уларда Ватан ҳимоячиси бўлиш насиб этганидан мамнунлик ва фахр туйғуси акс этиб турибди.

— Мен гарчи Бухоро маданият коллежини тугатиб, вилоят мусиқали драма театрида ишлаб келган бўлсам-да, ҳарбийлик орзуси хаёлимни банд этиб турарди, — дейди йигитлардан бири Рафиқ Икромов. — Бугун жуда бахтлиман. Аммо орзуимга етиш осон бўлгани йўқ. ¬Тарих, она тили ва математика фанларидан ўтказилган тест ¬синовлари ҳамда жисмоний тайёрга𬬬лик бўйича яхши натижаларга эри¬ш¬¬ганим боис кўп¬лар орасида сараланганлар қаторидан ўрин олдим. Хизматни ўтагач, албатта, ҳарбийликни давом эттираман.

Йигитларни муддатли ҳарбий хизматга кузатгани уларнинг ота-оналари, оила аъзолари, яқинлари келишган. Юзларида ҳаяжон, қалбларида бир олам қувонч. Ахир, бугун уларнинг фарзанди ҳаётида унутилмас кун.

— Ҳарбий кийими эгнига ярашиб турганлар орасида ¬менинг неварам, Мирфайзим ҳам бор, — дейди унинг бобоси 77 ёшли Мансур ота ¬Қурбонов. — Унга ва тенгдошларига қараб бундан салкам олт¬миш йил илгари армия сафига кетаётган пайтим эсимга тушиб кетди. Биласизми, ўшанда эгнимизга қишлик кийимларни кийиб олганча, уч кун поезд келишини кутиб, Бухоро шаҳридаги корхоналарнинг бетон ётқизилган совуқ катта залида тунаганмиз. Қаерга хизматга кетаётганимизни сўраганимизда боргандан ке¬йин биласиз, дейишарди. Шўро тузуми эди-да. Ўз Ватанингга, армиянгга нима етсин! Бугунги аскар йигитларга қайси вилоятда, қанақа ҳарбий қисмда хизмат қилиши маълум.

Хайрлашув ниҳоясига етди.

Муддатли ҳарбий хизматга отланиш ҳам байрам. Шунга мос тузилган дастурхонга ош тортилди.

...Командирнинг жарангдор овози янгради: Аскар, сафлан! Олға қадам бос!

Қадамларки, дадил қадамлар. Қатъиятли, она-Ватан хизматига бел боғлаган ўктам фарзандлар одимлари!

"Йўлинг оқ бўлсин, ишончимизни оқлаб, ой бориб, омон қайтгин, ўғлим" — бу оналар тилаги эди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири Тоҳир ИСТАТОВ олган сурат

:: орқага № 11, 07.02.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.