Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

* Қисқа сатрларда

Вилоятимиз таълим муассасалари, ахборот-ресурс марказлари ҳамда ахборот-кутубхона марказларида туркий сўз соҳибқирони Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

"Бу бўстон саҳнида гул кўп, чаман кўп" деб номланган ана шундай анжуманлардан бири ¬Бухоро давлат университети адабиётшунос ва тилшунос олимлари, бўлажак филолог ва тарихчи талабалар, шоир-ёзувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилди.

Анжуманда сўз олганлар Алишер Навоий ижодининг умумбашарий моҳияти ва аҳамиятига алоҳида урғу бериб, улуғ мутафаккир асарлари бугунги глобаллашув замонида чинакам маърифат жавҳари сифатида хизмат қилишга қодирлигини таъкидладилар.

Анжуман давомида университет ўзбек филологияси ҳамда мусиқа таълими йўналиши талабалари томонидан тайёрланган адабий-маърифий дастур йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

***

"Маҳалла" жамоат фонди Вобкент туман кенгаши ва ¬"Нуроний" жамғармаси туман бўлими ҳамкорликда ўтказган кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича энг фаол маслаҳатчи кўрик-танловида ҳудуддаги 44 та маҳалла фуқаролар йиғини қошида кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича фаолият юритаётган маслаҳатчиларнинг 22 нафари иштирок этди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов қатнашчиларининг билим ва маҳоратига баҳо беришар экан, маҳаллада вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида назоратсизлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, нуронийлар жамоатчилик кенгашининг профилактика инспектори, давлат ва жамоат органлари, ҳудуддаги таълим муассасалари билан ҳамкорликда нечоғлик самарали иш олиб бораётганлиги, тўй ва бошқа маросимларнинг замон талабларига мос ташкил этилиши ва иш ҳужжатларининг тартибли юритилишига алоҳида эътибор қаратишди.

Ҳайъат қарорига кўра Чармгарон маҳалласи кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси Ойсара Мадиева туманда энг фаол деб топилди ва фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

***

Хотин-қизларнинг давлат ва жамият қурили¬шидаги иштирокини таъминлаш, партия Ҳаракат дастурида ¬белгиланган вазифаларни амалиётга ¬татбиқ этишда ¬хотин-қизлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг устувор вазифаларидан биридир. "ЎзХДПнинг фаол аёли" кўрик-танлови айни шу вазифалар қамровидан келиб чиққан ҳолда ўтказилмоқда.

Куни-кеча мазкур кўрик-танловнинг вилоят бос¬қичи якунланди. Унда шаҳар ва туман босқичларининг 12 нафар ғолибалари иштирок этишди. Беллашув уч шарт асосида ўтди.

Унда ўзининг сиёсий билимдонлик даражасини кўрсата олган Қоракўл туманидаги 40-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Гулзира Холбоева ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Ғиждувон туман Баркамол авлод болалар маркази раҳбари ¬Шаҳло Маъмурова ва Ромитан туман Экология касб-ҳунар коллежи ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси Нигора Рамазоноваларга насиб этди. Бухоро тиббиёт коллежи тарих фани ўқитувчиси Шалола Умурзоқова эса саволларга аниқ ва равон жавоб бериб, 3-ўринни эгаллади.

***

Ғиждувон шаҳрида мамлакатимизнинг Биринчи ¬Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб, бокс бўйича республика очиқ турнири ўтказилди. Унда барча вилоятлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан келган уч юз нафардан ортиқ ёш спортчи иштирок этди. Мазкур мусобақа икки ёш тоифасида — 2004-2005 ҳамда 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида бўлиб ўтди.

Туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтган турнир қизғин ва муросасиз руҳда кечди. Ўндан зиёд вазн йў¬налишларида куч синашган навқирон боксчилар шу орқали ўз салоҳият ҳамда иқтидорларини рингда намойиш қилишди. Мутахассислар ва мухлислар эса тўрт кун давомида бир-биридан қизиқарли баҳсларни бевосита кузатиб боришди.

Турнир давомида хусусан, андижонлик, қорақалпоғистонлик, самарқандлик ёш боксчилар, шунингдек, вилоятимиз вакиллари фаолликлари билан ажралиб туришди. Ўн-ўн икки ёшли болалар ўртасида ўттиз саккиз ва қирқ килограмм вазн тоифаларида А.Кенжатаев (Қорақалпоғистон Республикаси), М.Нормуродов (Самарқанд)лар, ўн уч-ўн тўрт ёшлилар ўртасида эса М.Қурбонов (Андижон), А.Олимов ¬(Бухоро)лар ўз вазн йўналишларида ғолиб чиқишди.

Мусобақа сўнгида совринли ўринларни қўлга киритган спортчилар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

:: орқага № 11, 07.02.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.