Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

* Шукрона

"Ҳаётимни қайтадан бошладим"

Ғиждувон туманидаги "Рост¬гўй" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Шуҳрат Бўстонов ўқимишли, истеъдодли, тоғни урса талқон қиладиган йигитлардан. У пойтахтдаги олий таълим муассасаларидан бирини — эндиликда Ислом Каримов номи билан аталувчи Тошкент давлат техника университетининг кончилик йўналишини ¬тамомлаган. Оилада беш фарзан䬬нинг тўр¬тинчиси.

Бу йигит 2009 йилда ўқишни битириб келиб, яхшигина бир касб¬нинг этагини тутган эди. Аммо нима ҳам бўлди-ю, йўлдан адашди. Билиб-билмай, жиноятга қўл урди. Оқибатда суд ҳукми билан ўн йилдан кўпроқ муддатга озодликдан маҳрум этилди. Айни ёшлик чоғида, меҳнат қиладиган, оиласи, Ватани учун ёниб яшайдиган бир паллада панжара ортига тушди. Ўз қўли билан ўзини шундай кўргиликка маҳкум этди.

Жазони ўтар экан, қилмишидан бениҳоя пушаймон бўлди. Хато йўлдан юргани учун надомат чекди. Беҳад ўкинди. Ана шундай изтиробли дамларда ота-онаси, яқинлари, оиласи, айниқса, яккаю ягона фарзанди кўз олдидан сира кетгани йўқ.

Ана-мана дегунча, суд ҳукми бўйича жазоланаётганига ҳам икки йилдан ошган пайтлар эди. Кунлардан бир куни у ўзи каби тўғри йўлдан тойган, эндиликда эса ўз қилмишларига чин дилдан пушаймон бўлиб, хатоларини тушуниб етган бир қанча фуқаролар давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармонига биноан афв этилгани, улар орасида ўзи ҳам бор эканлиги ҳақида эшитди. Бундай хушхабардан боши осмонга етди.

Ш. Бўстонов уйга қайтган кун унинг ўзи ва оила аъзолари учун унутилмас кун бўлиб қолди. Ҳа, яқинларинг дийдорига нима етсин! Ҳадемай уни қариндош-уруғ, дўст-биродарлари йўқлаб келишди. Ўз навбатида маҳалла фаоллари, вилоят ижтимоий "Кўникма" ва Бандликка кўмаклашувчи марказлардан вакиллар Бўстоновлар хонадонига қадам ранжида қилишди. Ўз ҳаётини қайтадан бошлаётган йигитга ёрдам қўлини чўзишди. Ўттиз икки ёшни қаршилаётган Ш. Бўстонов тумандаги "Нурасад олтин даласи" фермер хўжалигига ишга жойлашди.

— Озодликка чиққан куним иккинчи бор дунёга келгандай бўлдим, — дейди у. — Бунинг учун мен каби адашганларни кечириб, бизга ишонч билдирган Юртбошимиздан чексиз миннатдорман. У кишининг инсонпарварлиги, кечиримлилиги менинг ҳам ҳаётимда туб бурилиш ясади. Бундан ўзим ҳам, яқинларим ҳам беҳад бахтиёрмиз. Энди аввалги хатоларимни такрорламасликка, она Ватанимиз равнақи йўлида хизмат қилишга қатъий бел боғладим.

* * *

Дарвоқе, вилоят ижтимоий "Кўникма" маркази раҳбари ¬¬¬Б. Раҳимовдан олган маълумотимизга кўра, Президентимизнинг 2017 йил 6 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси ¬Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида"ги Фармонига асосан вилоятимиз бўйича 35 нафар шахс жазони ўташ муассасаларидан озодликка чиқарилиб, яшаш манзилларига қайтишди. Улар марказнинг жойлардаги бўлинмалари томонидан рўйхатга олинди. Бу фуқароларга жами 34 миллион 700 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Уларнинг барчаси тиббий кўрикдан ўтказилди. Мазкур шахсларнинг аксарияти ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этилди. Улардан икки нафарининг ўқиши тикланди. Уч нафарининг эса пенсия ҳужжатлари расмийлаштириляпти.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 10, 03.02.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.