Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Хизмат машиналари топширилди

Вилоятимиздаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар ва туманлар кенгашларига хизмат автомашиналари топширилди

Бугун ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг қай бир соҳасига назар ташламанг, жамият бош¬қарувининг ўзига хос, ҳақиқий "ўзбекона" модели — маҳалланинг алоҳида ўрни борлигига гувоҳ бўламиз.

Айниқса, Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янги босқичга кўтаришда муҳим ҳуқуқий асос бўлди.

Мазкур фармон асосида маҳаллалар уюшмаси сифатида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар фаолиятининг ташкил этилиши мазкур соҳа ишини тизимли ташкил этиш, уларга услубий кўмаклашишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Албатта, бундай кенг кўламдаги ишларни амалга ошириш шаҳар ва туманлар кенгашлари ижро аппаратлари раҳбар ва ходимларидан тинимсиз меҳнат, изланиш ва ташаббускорликни талаб этади. Ушбу вазифалар самарадорлиги эса кўп жиҳатдан уларга яратилган шароит сифати билан боғлиқ.

Мазкур мақсадда шаҳар ва туманлар кенгашларига Президент совғаси — "Матиз" автомашиналари берилди.

Яқинда Бухоро шаҳридаги қадимий Пойи Калон мажмуасида ушбу машиналарни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққан ¬вилоят ҳокими ўринбосари ¬Ж.Носиров, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фао¬лиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши бошқаруви раиси А.Ғуломов ва бош¬қалар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган ҳозирги даврда мазкур жараёнларда хал¬қимизнинг бой тарихий тажрибаларини, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларимизни ўзида мужассам этган ноёб бошқарув тизими – маҳаллаларнинг ўрни алоҳида эканлигини таъкидлашди.

— Самарали фаолият юри¬тишимиз учун бизларга ана ¬шундай шароит яратиб, хизмат автомашиналарини тақдим этганликлари учун муҳтарам Президентимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, — дейди Вобкент туман кенгаши бошқаруви раиси Маҳмуд Ҳалимов. — Ишимиз юзасидан ҳар куни маҳаллаларга борамиз. Баъзи вақт¬ларда ҳатто 100 километрлаб масофа босган кунларимиз бўлган. Айрим вақтларда эса тезкор топшириқни бажариш ёки бошқа масалани ҳал этиш учун узоқ маҳаллаларга боришга тўғри келади. Ана шундай вақтларда ишонасизми, ишдан кўра йўл автотранспортини кутишга ёки бирор машинали танишимизни излаб, унга илтимос қилишга вақтимиз кетарди.

Эндиликда ҳар бир туман кенгаши алоҳида хизмат машинаси билан таъминлангани оила¬ларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш, хонадонларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, фао¬лиятимиз самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ушбу эътибор ва рағбатга ўзимизнинг фидокорона меҳнатимиз билан жавоб қайтаришга, маҳаллаларимизни гуллаб яшнаши йўлида бор куч-ғайратимизни сафарбар этишга ваъда берамиз.

Акбар РУСТАМОВ

:: орқага № 10, 03.02.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.