Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Жасорат соҳибининг ибратли ҳаёт йўли

Ўзбек халқи ўзининг мард ва жасур, фидойи ўғлон¬ларини доимо ардоқлаган. Юртимизда миллатимизнинг суюкли фарзанди, Ватанимиз мустақил¬лигига тамал ¬тошини қўйган халқпарвар Йўлбошчи, давлат ва сиёсат арбоби, ¬Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини хал¬қимиз кенг нишонлаётган¬лиги ана шу боқий қад¬риятнинг ёрқин ифодасидир.

Шу кунларда юртимиздаги ҳар бир ташкилот-муассасада, таълим даргоҳларида мазкур сана муносабати билан қатор тадбир ва анжуманлар ўтказилмоқда.

Шундай тадбир Бухоро шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида ҳам бўлиб ўтди. Ҳарбий қисм¬да фаолиятини бошлаган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ташкил қилинган учрашувда ¬ҳарбий хизматчилар, коллеж ва лицей ўқувчи-ёшлари, устоз-мураббийлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир қизғин му¬лоқот¬ларга бой бўлди. Унда ўз маърузаси ¬билан чиқиш қилган БухДУ ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳу¬дудий маркази Иж¬тимоий-иқ¬тисодий фанлар ме¬тодикаси кафедраси му¬¬дири, тарих фан¬лари номзоди, доцент Йўлдош ¬Ҳайдаровнинг ¬Биринчи Президентимиз ҳаёт йўли ва фаолияти билан боғлиқ чиқиши барчада катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, учрашувда ¬Ислом ¬Каримовнинг миллий армиямизни шакллантириш, мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш йўлидаги оқилона сиёсати хусусида ҳам фикр алмашилди. Унинг раҳнамо¬лигида Қуролли Кучларимизда олиб борилган ислоҳот¬ларнинг миллий армиямизни модернизация қилиш, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашдаги аҳа¬мияти хусусидаги мулоҳазалар баён қилинди.

Тадбир давомида ижодкор-ёшлар томонидан айтилган ¬Ватан ҳақидаги шеърлар, ҳарбий хизматчилар ижросидаги тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди.

Саидбек ШАМСИЕВ, "Бухоронома" мухбири

Ўтмиш меросимиз, миллий қадрият ва анъаналаримиз тикланишида қатъий ташаббус кўрсатган, илм-фан, таълим, маданият, спорт ривожига улкан ҳисса қўшган, Ўзбекистоннинг мустақил ташқи сиёсатини дипломатик санъат даражасига кўтарган, Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирган Ўзбекистон Республикаси ¬Биринчи Президенти Ислом ¬Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган ана шундай тадбирлардан яна бири вилоят Ёшлар марказида бўлиб ўтди.

Биринчи Президентимиз хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамликни асраб-авайлаш ҳар бир фуқаронинг, айниқса, навқирон авлод вакилларининг масъулиятли бурчи эканлигини ёшларга яна бир бор эслатиш мақсади кўзланган мазкур тадбирда кенг жамоатчилик, шоир-ёзувчилар, маънавият тарғиботчилари,¬¬ Бухоро шаҳридаги ҳарбий қисм офицер ва аскарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан улкан жасорат соҳиби ҳақидаги хотиралар ёдга олинди. Унинг мустақил Ўзбекистон асосчиси сифатида тарихий хизматлари эътироф этилди. Биринчи Президентимиз ҳаёти ва жасорати акс этган видеоролик ҳамда ҳужжатли фильм намойиши эса буюк зот беқиёс хизматлари аҳамиятини йиғилганлар қалбига яна бир маротаба муҳрлади.

Тадбир ёшлар иштирокидаги қизғин савол-жавоб ҳамда Ватанни тараннум этувчи қўшиқлар тақдимоти билан давом этди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири Тоҳир ИСТАТОВ олган сурат

:: орқага № 10, 03.02.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.