Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Биринчи Президент ташриф буюрган коллеждаги тадбир

"Биз буюк ҳаким ва қомусий аллома Абу Али ибн Сино туғилган Афшона қишло¬ғида жойлашган тиббиёт кол¬лежида ўқиётганимиз билан фахрланамиз. Ва, яна ¬¬¬¬шу билан фахрлана¬мизки, кол¬лежи¬мизга Биринчи Президентимиз ¬Ислом Каримов ташриф буюрган".

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Пешкў тума¬ни¬даги Афшона тиббиёт коллежида ўтказилган маърифий-маданий анжуманда ана шундай дил сўзлари айтилди.

2007 йилнинг 14 июнь куни мазкур билим маскани учун ¬унутилмас кун бўлган¬¬ди.¬ ¬Ўшан¬да бу ерга давлат ¬раҳ¬¬бари ташриф буюрди. У ўқи¬тувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди, яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Биринчи Президентимиз ўшанда, ёшларни жамиятда ўз ўринларини топишга, улуғ аждодимиз Абу Али ибн Синога муносиб ворис бўлишга даъват этганди.

Анжуманда Ўзбекистон давлати асосчисининг юртни таназзул ёқасидан тараққиёт йўлига олиб чиққанлиги, хал¬қимиз фаровонлиги йўлида фидойилик кўрсатганлиги ¬алоҳида таъкидланди. Айни пайтда таълим соҳасида амалга оширилган ўзгариш ва янгиликлар самараси ҳам тилга олинди.

Афшона тиббиёт коллежи вилоятдаги йирик билим масканларидан бири бўлиб, унда Пешкў, ¬Бухоро, Вобкент, Ромитан, Жондор ва бошқа туманлардан келган 1700 нафардан зиёд ёшлар таълим олишади. Уларнинг касб эгаллашлари учун барча замонавий қулайликлар яратилгани эътироф этилди.

Тадбирда ахборот-комму¬никация технологиялардан фойдаланган ҳолда Биринчи Президентимиз ҳаёти ва ¬бунёдкорлик ишлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

— Халқимиз ўз жасур, ¬фи¬дойи фарзандлари, улуғ сиймоларини сира унутмайди, — дейди коллеж ўқувчиси ¬Самад Адизов. — Мустақиллигимиз раҳнамоси Ислом Каримов ҳам ана шундай буюклардан бири сифатида тарихимизда қолади.

Умуман, барча таълим муассасалари каби ма第¬¬¬¬кур коллежда ҳам Биринчи Пре¬зи¬ден¬тимиз таваллуд санасига бағишланган кўплаб тадбирлар ўтказилди. Унинг асарлари кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, бу буюк инсон ҳаё¬ти ва фаолия¬ти мавзуида иншолар, рефератлар, буклетлар ижодий танлов¬лари ўтказилиб, уларнинг ғолиблари аниқланди.

"Сиз қурган йўлдан юрамиз дадил"

Вилоят ахборот-ресурс марказида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари толиби илмлари вакиллари иштирокида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб ўтказилган маданий-маърифий тадбир ана шундай номланди.

Анжуман вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Унда вилоят халқ таълими бошқармаси бош¬лиғининг ўринбосари Ҳ.Ражабзода, "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши раиси С.Ҳамроев, Бухоро давлат университети ¬доценти Л.Тешаев, республика Маънавият ва маърифат марказининг ви¬лоят бўлими бош му¬тахассиси А.Раҳимов ва бошқалар сўзга чиқдилар.

Тадбирда мустақил¬ли¬гимиз асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом ¬Каримов босиб ўтган шонли ҳаёт йўли, унинг буюк тари¬химизни тиклаган ва янги тарихни яратган шахс сифатида амалга оширган беқиёс ишлари ҳақида батафсил сўз юритилди.

Шўролар даврида Ўзбе¬кис¬тон мустабид тузумнинг бирёқлама ривожланган, хом ашё етиштирувчи минтақасига ¬айланган эди. Миллий ўзлигимиз, қадриятла¬римиз топталган ва шунинг баробарида халқнинг турмуш даражаси аянчли ҳолга келиб қолганди.

Ана шундай қалтис даврда, ўтган аср сак¬сонинчи йил¬лари охирида республикага Ислом ¬Каримов раҳбар этиб сайланди. Жасур ва стратегик фикр¬ловчи бу шахс фақат мус¬тақиллик мамлакатнинг ке¬лажагини ¬нурафшон этиш йўли ¬эканлигини таъкидлади. ¬Ислом Каримов раҳна¬мо¬ли¬гида халқимиз истиқлолга эришди. Унинг бевосита раҳбарлигида ¬ишлаб чиқилиб қабул қилинган Ўзбекистон -Республикаси Консти¬туцияси ҳуқуқий демократик ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг ҳуқуқий асоси ва¬зифасини ўтади ва ўтамоқда.

Тадбирда жонажон Ватанига садоқат билан хизмат қилишни олий сао¬дат деб билган Ислом ¬Каримов ҳаётининг сўнг¬ги дақиқасигача ўз бурчига содиқ қолгани таъкидланди.

Анжуманда Биринчи Президентимиз таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан нашр этилган, унинг фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи китоб ва Ислом Каримовнинг қайта чоп қилинган асарлари тақдимоти ҳам ўтказилди.

Халқ ўз фидойи фарзандини тоабад унутмайди

Бухоро давлат уни¬верситетида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб "Хо¬тирангиз қалбимизда мангу" шиори остида маданий-маърифий анжуман бў¬либ ўтди.

Унда тарих фанлари номзоди, доцент С.Раупов маъруза қилди.

Тадбирда Биринчи Президентимизнинг ¬мустақилликка эришиш, Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига эга давлатга айлантиришдаги хизматлари ҳаётий ва тарихий далиллар асосида очиб берилди.

Мамлакатнинг тараққиёти илму фан, халқаро андозаларга жавоб бе¬радиган, айни пайт¬да маънавиятли мутахассис кадрларга ҳам боғлиқ. Шу боис Ислом Каримов мустақилликнинг дастлабки давридан бошлаб таълим соҳасида туб ислоҳотларни амалга оширди.

Бунинг натижасида олий ўқув юртларининг ҳам моддий-техника базаси мустаҳкамланди. Мутахассис кадрлар тайёрлашнинг замонавий шакл ва технологиялари татбиқ этилди. Бу мамлакатимиздаги барча олий таълим муассасалари каби Бухоро давлат университетида ҳам ўз самарасини бермоқда, деб таъкидланди тадбирда. Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилди, бу тизим такомиллашиб, кадрлар тайёрлаш сифати ошди. Университет жаҳоннинг йигирмадан зиёд олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилаётгани ҳам бунда муҳим омил бўлмоқда.

Тадбирда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида таълим тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар тараққиётимизнинг янги давр талабларига ҳамоҳанглиги эътироф этилди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 10, 03.02.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.