Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Паспорт тизими: чора-тадбир, ёндашув, масъулият

Фуқаролик паспорти республикамиз фуқаролигини ва унга эга кишининг шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжат саналади. Бу муҳим ҳужжат ҳар бир фуқаронинг мамлакатимизда ҳамда ундан ташқарида давлатимиз қонунчилигига асосан ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Шундай экан, паспортдан фойдаланишнинг мавжуд меъёрларига тўла риоя этиш, масъулият билан ёндашиш лозим.

Таъкидлаш жоизки, юртимизда барча жабҳалар қатори мазкур тизимдаги ислоҳотлар, янгиланишлар ҳам ўз натижасини бермоқда. Биринчи Президентимизнинг 2009 йил 23 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ижроси доирасида ўтган йиллар давомида салмоқли ишлар амалга оширилди. Мамлакатимизда биометрик паспорт тизимига ўтилди. Аксарият фуқароларнинг айни шундай янгича кўринишдаги паспортлари расмийлаштирилди.

Табиийки, кенг қамровли мазкур жараёнда мавжуд тартиб-қоидаларга амал қилинишини тўла назоратга олиш соҳа ходимлари зиммасига катта масъулият юклайди. Ўтган 2017 йил давомида вилоят марказида шу йўналишда эътиборга лойиқ чора-тадбирлар амалга оширилди. Жами 19231 кишига биометрик паспорт берилди. Булар орасида Президентимиз Фармонига асосан фуқаролик паспортини олган ўн икки нафар шахс ҳам бор.

Шу билан бир қаторда, Бухоро шаҳрида доимий яшовчилар ва МДҲ мамлакатларининг вақтинчалик рўйхатга қўйилган фуқаролари республика Ички ишлар вазирлигининг амалдаги меъёрий ҳужжатлари талаблари бўйича текширилди. Биометрик паспортнинг афзалликларини, уни олиш ва юритиш тартиб-қоидаларини тушунтириш мақсадида таълим муассасаларида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.

Кўрилаётган бу каби чора-тадбирларга қарамай, паспорт ҳамда ҳудудда яшаш учун рўй¬хатдан ўтиш масалаларига айрим фуқароларнинг эътиборсиз қараши, бу борада ҳуқуқий саводхонликнинг қониқарли эмаслиги билан боғлиқ салбий ҳолатлар ҳам учраяпти. Бухоро шаҳар ИИБ Миграция ва ¬фу¬қароликни расмийлаштириш бўлими ҳамда жойлардаги профилактика инспекторларининг текширувлари давомида ҳудудда 148 фуқаронинг паспортсиз, 2908 нафар шахснинг эса пропискасиз яшаётганлиги аниқлангани фикримиз далилидир. Бундан ташқари, икки мингдан зиёд кишининг паспорти йўқолган, яроқсиз ҳолга келган ёки унинг амал қилиш муддати ўтиб кетган. Ачинарлиси, амалдаги тартиб-қоидалардан яхши хабардор баъзи фуқаролар ҳам онгли равишда қонунбузарликка йўл қўйишган. Чунончи, воҳа марказида яшовчи 36 нафар киши ўзларига тегишли уйларда МДҲ мамлакатлари фуқароларининг рўйхатдан ўтмасдан яшашига имкон беришган. Шулар орасида мансабдор шахслар ҳам бор. Шунингдек, 54 нафар чет эл фуқароси ҳудудда бўлиш ва яшаш тартибини бузганлиги аниқланди.

Албатта, қоидабузарлик ҳо¬латларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари бўйича чоралар кўрилди. Аммо гап бунда эмас. Соҳа мутахассиси сифа¬тида таъкидламоқчимизки, ҳар биримиз паспорт олиш ҳамда уни юритиш билан боғлиқ шу каби масалаларига жиддий ёндашсак, ортиқча ташвиш, елиб-югуриш, қолаверса, сарф-харажатга ҳожат қолмайди.

Собир ШАРОПОВ, Бухоро шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи, подполковник

:: орқага № 9, 31.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.