Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Қалбга сурур берар, инсонга зийнат

Ҳунар инсонни улуғлайди, қаддини кўтаради. Банибашар иқболи эса меҳнат туфайли. Қалбга сурур, инсонга зийнат берувчи бу амал одамзод яралибдики, унинг азалий ҳамроҳи. Эъзоз, қадр, эҳтиром эса аҳли ҳунар эгалари маънавияти инъикосидир. Улар ўзаро муштаракликда инсонга бахт нашидасини ҳадя этадилар. Ота-боболаримиз азалдан фарзандларини ҳунар эгаси қилиб тарбиялашга айрича эътибор берганлари замирида ҳам айни шу синоат мужассам.

"Атлас-98" оилавий корхонасининг ипакдан тўқилган матолари нафақат республикада, хорижда ҳам машҳур. Венгрия, Сербиядан келган коллекционерлар, қир¬ғиз, тожик,туркман қардошларимиз ҳам корхона тўқувчилари ҳунарига тан беришади. Корхона раҳбари Бахшанда Файзиева мустақил¬ликнинг илк йилларидаёқ тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганди. 20 йилдирки, адрас, атлас, гилам тўқиш билан шуғулланиб келади.

Опани иш устида учратдим. Ранг-баранг ипак иплар тортилган дастгоҳда қўли қўлига тегмай ишларди. Уни суҳбатга тортдим:

— Ота-боболарингиз касбини давом эттираётган экансиз-да?

— Ҳа, устазодаларданман. Атлас тўқиш ҳунарига меҳрим тушиб, устозим, марғилонлик уста-ҳунарманд Расулжон Мирзааҳмедовдан уни астойдил ўрганишга киришдим. Эндиликда ипакни бўяшдан тортиб, тўқиш босқичига қадар қилинадиган ишларни шогирдларим ва фарзандларим билан биргаликда бажариб келмоқдамиз. Маҳсулот пишиқ, пухта, бежирим ва жозибали бўлиши учун ҳунарманд-тўқувчи ўз ишига муҳаббат қўйган ва албатта тажрибали бўлиши керак. Нафис матолар — тўқувчининг маҳорати, қалб дунёсининг гўзаллиги маҳсули.

Бундан ўн йил олдин Бухоро шаҳридаги пиллакашлик фабрикаси фаолияти тўхтаб қолди. Корхона дастгоҳларини сотиб олиб, ўз корхонам фаолияти тамал тошини қўйдим. Қадимги адрас нусхаларини табиий бўёқларда тайёрлашга киришдик.

Матони тайёр ҳолга келтир¬гунча 37 жараённи бажарамиз, ҳар бир жараён синч¬ковлик ва масъулият талаб қилади. Бир жараёнда хатога йўл қўйдикми, иш чигаллашиб, матонинг гуллари рисоладагидек чиқмайди. Ҳунарманд ўз маҳоратини такомиллаштириб бориши керак. Акс ҳолда, оқсаб қолади. Замон ўзгаргани сайин ад¬расу атлас матоларнинг турли нусхалари кўпайиб, қизларимиз ҳус¬нига янада ўзгача жозиба бахш этмоқда. Хусусан, унинг капалак, қуёш, киприк, томчи, Нодирабегим, атиргул каби кўплаб турлари яратилиб, хотин-қизлар ўртасида харидоргир бўлмоқда. Мустақиллик йилларида юртимизда ҳунар эгаларининг фао¬лиятига кенг йўл очилди. Дастлабки йилларда оддийгина қўл дастгоҳида ишлаган бўлсак, айни чоғда "Икат" технологияси асосида мато ишлаб чиқар¬япмиз. "Ипак ва зираворлар" ¬фестивали кунларида тўқув корхонамиз ҳунаримизга қизиқувчи меҳмонлардан аримай қолади. Дунё бўйлаб матоларимиз қўлма-қўл бўлаётгани бизни қувонтиради. Америка, Германия, Францияда бўлиб ўтган кўргазмаларда ¬иштирок этиб, миллий ҳунармандчилигимиз намуналарини дунё аҳлига намойиш этдик. Албатта, бу фахр! Корхонамиз номининг хорижликлар учун ташриф қоғози вазифасини ўтаётганлиги ҳам бизга чексиз ғурур бағишлайди.

Ҳунар ўрганиб кам бўлмадим. Фарзандларим ва турмуш ўртоғим — менга доим елкадош. Оиламизнинг даромади, фаровонлиги ошиб, хонадонимизга файзу барака кирди. "Атлас" меҳмонхонаси фаолия¬тини ҳам йўлга қўйдик.

Ота-боболаримиз "Ҳунар, ҳу¬нардан ризқинг унар", дея насиҳат қилишган. Бахшанда опа сингари замондошларимиз таржимаи ҳоли айни шу жиҳатдан ибратлидир.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 9, 31.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.