Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Ватан ва истиқлолга бахшида умр саҳифалари

Республикамиз Биринчи ¬Президенти Ислом Каримов асарлари ҳамда унинг ҳаёти ва фаолиятига оид янги китобларнинг Бухорода ўтказилган тақдимоти буюк давлат ва сиёсат арбоби таваллудининг 80 йиллигига бағишланди

Ўзбекистон халқи истиқлол йилларида эришилган барча ютуқ ва марраларни мустақиллигимиз меъмори, мамлака¬тимиз Биринчи Президенти ¬Ислом ¬Каримов номи ва фаолияти билан боғлайди. У бутун умрини она Ватанимиз, унинг озодлиги ва тараққиёти, буюк келажагига ¬бағишлади. Улуғ Йўлбошчимиз раҳбарлигида тарихан қисқа давр ичида мамлакатимизда кенг кўламли таркибий ислоҳотлар амалга оширилди, тараққиётнинг Юртбошимиз томонидан ишлаб чиқилган "ўзбек модели" жаҳонда юксак эътироф қилинди.

Унинг бошчилигида Ватанимиз мустақиллиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир бўлган замонавий миллий армиямиз барпо этилди.

Ислом Каримов ташаббуси билан мамлакатимизда маънавий қадриятларимизни тиклаш, муқаддас динимиз, урф-одатларимиз, бебаҳо тарихий меросимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу сиёсат ва тараққиёт моделининг самараси ҳамда юртимизнинг кўп асрлик тарихи, буюк алломалари Биринчи Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Бухоро маданий маркази, унинг анвойи гуллар ва дарахтларга бурканган кўркам бағрида шахсан Ислом Каримов ғояси ва эскизлари асосида барпо қилинган "Кўҳна ва боқий Бухоро" монументида бадиий образ ва тимсоллар воситасида акс эттирилган.

Мазкур монументга ёндош қурилган, замонавий ўзбек меъморчилигининг барча ютуқларини ўзида мужассамлантирган вилоят мусиқали драма театрининг муҳташам биноси шу йилнинг 25 январь куни Олий Мажлис Сенати аъзолари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, меҳнат фахрийлари, жамоатчилик вакиллари, маънавият ва маърифат тарғиботчилари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ва талабалари, Ёшлар иттифоқи фаоллари билан гавжум бўлди. Санъат даргоҳида Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикаси Биринчи Прези¬денти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида вилоят ҳокимлиги томонидан бу улуғ зотнинг ҳаёти ва жўшқин фаолия¬тига бағишланган, шунингдек, у яратган китобларнинг тақдимот маросими ўтказилди. Уни Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши раиси, тарихчи олим Фармон Аминов бошқариб борди.

Тадбирда дастлаб сўзга чиққан вилоят ҳокими, Олий Мажлис ¬Сенати аъзоси Ўктам Барноев Биринчи Президентимизга хос бўлган букилмас ирода, ватанпарварлик, самимийлик ва меҳ¬рибонлик каби олижаноб фазилатлар барчага ибрат намунаси бўлиб қолишини таъкидлади. У бошлаб берган кенг кўламли ¬ислоҳотлар бугун Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида изчил давом эттирилаётганини аниқ далиллар воситасида кўрсатиб берди.

Тақдимот маросимида рес¬публикамиз халқ таълими ва¬зирининг ўринбосари Дилшод Кенжаев "Ислом Каримов — мустақил Ўзбекистон асосчиси" мавзуида маъруза қилди. Нотиқ мамлакатимиз ¬истиқлоли асосчиси, буюк сиёсатчи, доно ислоҳотчи, тинчликпарвар ва халқпарвар давлат раҳбари Ислом Каримовнинг ҳаёти ва серқирра фаолияти хусусида атрофлича тўхталди. У мус¬тақил давлатимиз Йўлбошчиси таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан нашр этилган "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом ¬Абдуғаниевич Каримов фао¬лияти хроникаси (Солнома)" китоби, шунингдек, "Ёшлар бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучидир", "Юксак маънавият ¬— енгилмас куч" асарлари ҳам¬да "Президентга мактублар" тўпламининг ўзига хос жиҳатларини шарҳлаб берди.

Бухоро давлат универси¬тети ректори Абдуқобил Тўлаганов "Ислом Каримов — ¬миллий-маънавий тикланиш ¬концепцияси асосчиси" мав¬зуи¬да маъруза қилиш баробарида ўзи раҳбарлик қилаётган олий ўқув юрти профессор-ўқитувчиларининг мамлакатимиз Биринчи Президентининг ижтимоий-сиёсий ва илмий меросини тадқиқ этиш, уларнинг бу улуғ Йўлбошчи ҳаёти ва фаолиятига доир китобларни яратиш борасидаги изланишлари ҳақида ҳам атрофлича тўхталди. Меҳнат фахрийси Беҳбуд Жумаевнинг тадбирдаги маърузаси "Ислом Каримов — халқпарвар сиёсатчи, фидойилик тимсоли" мавзуига бағишланди.

Республикамиз Биринчи Президентининг бевосита раҳбарлиги остида ишлаган меҳнат фахрийси Дамир Ёдгоров ва "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раиси Самойдин Ҳусеновларнинг Йўлбошчимиз қарорлари ва кўрсатмалари асосида Бухорода амалга оширилган улкан бунёдкорликлар, бу буюк давлат ва сиё¬сат арбобининг юксак инсоний фазилатлари ҳақидаги хотираларини тадбир қатнашчилари катта эътибор ва қизиқиш билан ¬тингладилар. Тақдимот мароси¬мида республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимининг раҳбари Нодир Салихов ҳамда Бухоро муҳандислик-технология инс¬титути талабаси ¬Гулсанам -Саноқуловалар сўзга ¬чиқиб, мамлакатимиз навқирон ¬ав¬лоди камолотига беқиёс ғам¬хўр¬ликлар кўрсатган ¬Ислом ¬Каримовнинг "Юксак маъ¬на¬вият — енгилмас куч", шунинг¬дек, "Ёшлар бугунги ва ¬эр¬танги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучидир" китоб¬ларининг бугунги кун учун беқиёс аҳа¬миятини қайд қилдилар, Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида йигит-қизларни ишбилармонлар сафига қўшилишга даъват этдилар.

Ғоят кўтаринки руҳда ўтган мазкур тадбирда унинг иштирокчилари Ислом Каримов ўз хал¬қини чексиз муҳаббат билан севгани, умрининг сўнгги кун¬ларига қадар бутун ҳаётини Ўзбекистонга хизмат қилишга бағишлага¬нини таъкидлаб, унинг сўнмас хотираси миннатдор юрт¬дошларимиз, жумладан, барча бухороликлар қалбида абадий сақланиб қолишини изҳор эт¬дилар. Зеро, Президентимиз Шавкат Мирзиёев қайд қилганидек, "Орадан йиллар, асрлар ўтади, муҳтарам Биринчи Прези¬ден¬тимизнинг номи ва у киши бошчилигида амалга оширилган буюк ишлар юртимизнинг шонли тарихида ўчмас саҳифа бўлиб мангу қолади".

Ўз мухбиримиз

:: орқага № 9, 31.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.