Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Солиқнинг рағбатлантирувчи роли янада ошади

Бухоро давлат университетида Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилги асосий йўналишларидан келиб чиқиб, солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорлик субъект¬ларига етказиш мақсадида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Тадбир вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан ташкил этилди.

Семинарда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Умаров, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Қ. Игамбергенов ва бошқалар сўзга чиқди.

Тадбирда таъкидландики, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси барча соҳаларда туб ўзгаришларни амалга ошириш орқали халқимизга муносиб турмуш шароити яратишни таъминлашга қаратилди.

Шу ўринда, "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" деб эълон қилинган 2018 ¬йилда ҳам солиқ сиёсатини амалга оширишда кескин чора-тадбирлардан воз кечилиши, барча бизнес тоифалари учун солиққа тортишни соддалаштириш ва солиқ юкини камайтириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Президентимиз томонидан белгиланган солиқ маъмурчилиги самарадорлигини ошириш борасидаги талаблар 2018 йилнинг солиқ-бюджет сиёсатида ҳам ўз ифодасини топган.

Давлат раҳбарининг 2017 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қа¬ро¬ри ва "Солиқ ва бюджет сиё¬сатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун ушбу сиёсатнинг ҳуқуқий асоси бўлди.

Мазкур Қонун билан 3 та қонунга, жумладан, Солиқ кодексининг 47 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

2018 йил 1 январдан бошлаб фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бирлаштирилиб, солиқ ставкаси 15,5 фоиз ўрнига 14 фоиз қилиб белгиланди.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармаси ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривож¬лантириш жамғармасига маж¬бурий ажратмалар, ягона тўлов турига — давлат мақсадли жам-ғармаларига мажбурий ажрат¬маларга бирлаштирилди ва умумий солиқ ставкаси 3,5 фоиздан 3,2 фоизгача пасайтирилди.

Бунинг натижасида вилоятимиз тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида 31,5 миллиард сўмлик маблағ қолиши кутилмоқда. Бундан ташқари, мазкур субъектларнинг фаолиятини амалга оширадиган ҳудудига қараб ажратган ҳолда солиққа тортиш тартиби белгилангани туфайли улар қўшимча 4,8 миллиард сўм миқдоридаги маблағга эга бўлади.

Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича учинчи ва тўртинчи шкаладаги ставкалари 0,5 фоизга пасайтирилиб, 16,5 ва 22,5 фоиз қилиб белгиланди.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ мол-мулкнинг кадастр қийматидан ҳисобланиши жорий этилиб, солиқнинг асосий ставкаси 1,7 фоиздан 0,2 фоизга пасайтирилди ва солиқ ҳисоблашда кадастр қиймати 42 миллион сўмдан кам бўлмаслиги белгиланди.

Президентимизнинг 2017 йил 18 июлдаги "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони билан белгиланган меъёрларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги Қонуни қабул қилинди.

Ушбу қонун билан 5 та қонунга, жумладан, ¬Солиқ кодексининг 16 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда 7 та янги модда киритилди.

Хусусан, тадбиркорликни қўл¬лаб-қувватлаш, мақсадида Солиқ кодекси ҳалол солиқ тўловчиларга солиқ солишга доир жорий масалаларни ҳал қилишда ҳар томонлама кўмак бериш орқали улар ва солиқ органлари ўртасида кенгайтирилган ахборот алмашинувини назарда тутадиган солиқ мониторинги жорий этилишини белгилаб берувчи янги боб билан тўлдирилди.

Бу, ўз навбатида, солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларини бажаришда йўл қўйилиши мумкин бўлган хато ва камчиликларнинг олдини олиш, солиқ маъмуриятчилиги билан боғлиқ мунозарали масалаларни тезда ҳал қилиш, пеня ва жарималар ёзилиши сабабли молиявий аҳволнинг ёмонлашувига олиб келадиган вазиятларни бартараф этиш им¬кония¬тини беради.

Шу билан бирга, Солиқ кодексининг 54-, 55- ва 354-моддаларига вақтинчалик молиявий қи¬йинчиликларга учраган ҳалол солиқ тўловчиларга — хўжалик юритувчи субъектларга солиқ таътилларини бериш тартибини белгиловчи ўзгартиришлар киритилди.

Тадбирда, шунингдек, фаолияти давомида солиқларни вақтида тўлаб келаётган, қонунга итоаткор бир гуруҳ жисмоний ва юридик шахслар "Энг намунали солиқ тўловчи субъект сифатида эътироф этилиб, улар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

— Солиқлар давлат иқтисодиётининг таянчи, — дейди намунали солиқ тўловчи субъектлардан бири — Жондор туманидаги "Шижоат Текстил Маш" МЧЖ бош ҳисобчиси Ваҳобиддин Сулаймонов. — Корхонамиз тегишли солиқларни қонунчиликда кўзда тутилган тартиб асосида тўлаб бораё¬тир. Таъкидлаш керак, ўтган йилдан бошлаб цехларимизни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш давом этмоқда. Бунда солиқ имтиёзлари туфайли бултур ихтиёримизда қолган 217,5 миллион сўм маблағ ҳам муҳим омил бўлди. Ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган лойиҳамиз ниҳоясига етгач, момиқ сочиқ тайёрлаш ҳажми ҳозирдагига нисбатан 10 фоизга оширилади. Экспорт эса ярим миллион АҚШ долларига етказилади.

Cеминарда иштирокчилар солиқ қонунчилигига оид барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 8, 24.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.