Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

* Муносабат

Тараққиётнинг янги босқичига қўйилган қадам

Давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармонида таъкидланганидек, айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув жараёни фаоллашган шароитда рақобат тобора кучайиб бораётганини кўрсатмоқда. Давр Ўзбекистонни янада барқарор ва жадал ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни жорий этиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этяпти. Демак, жамият тараққиёт сари юз тутган экан, қонунчилик тизими ҳам замонга, давр¬га мос тарзда такомиллашуви ҳаётий эҳтиёжга айланмоқда.

Таъкидлаш керакки, ўтган йил давомида суд-ҳуқуқ соҳасида, прокуратура ва ички ишлар органлари тизимида амалга оширилган катта ўзгаришлар сабаб, шунинг¬дек, Ўзбекистон Республикаси ¬Президентининг Халқ қабулхоналари, Виртуал қабулхонаси фуқаролар билан ишлашнинг ўзига хос демократик институтини яратди. Тўғри, ҳар қандай янгилик ҳаётга силлиққина кириб бориб, амалга татбиқ этилмайди. Аввалига айрим фуқароларда иккиланишлар бўлди. Бироқ тез фурсатда юзлаб фуқароларни неча ўн йиллаб қийнаб келган муаммолар ижобий ечим топгани халқнинг ҳокимиятга, қонунларга ишончини орттирди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Бухоро вилояти бошқармасига 2017 йил давомида 481 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 245 таси ҳал қилиниб, 86 таси қаноатлантирилди. Электрон қабулхона орқали келиб тушган 15 та мурожаатнинг 13 таси ижобий ечим топди.

Мамлакатимизда миллий валютамизни эркин конвертация қилишга киришилди. Юридик ва жисмоний шахслар хорижий -валютани тижорат банкларидан чекловсиз сотиб олиш ва эркин сотиш имконига эга бўлди. Аммо факт ва рақамларда кўринишича, ҳали ҳам мазкур қарор талабини чуқур тушуниб етмаётганлар учраб турибди. 2017 йилда вал¬юта айирбошлаш билан боғлиқ 218 та ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, жами 2 миллиард 202 миллион сўмлик миллий валюта, катта миқдордаги АҚШ доллари, ¬Россия рубли ва қозоқ тенгеси олиб қў¬йилди.

Президентимиз 2018 йилни Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилар экан, "Юртимизда тадбиркорлик нима учун кутилган даражада ривожланмаяпти?" деган ҳақли ва асосли саволни ўртага қўйди.

Бинобарин, тадбиркорлик тизими фао¬лиятини эркинлаштириш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш мамлакат макроиқтисодий ривожланишини таъминлабгина қолмай, давлатнинг экспорт салоҳиятини юксалтириб, халқнинг турмуш фаровонлигини оширишда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Шу мақсадда департамент томонидан тадбиркорларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясига оид 2446 марта тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 599 нафар хусусий сектор вакилларига амалий ёрдам кўрсатилди. Тадбирлар натижасида 647 та янги иш ўринлари яратилди.

Президентимиз эътирофи билан айтганда, "Энг аввало, одамларимиз ислоҳотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур". Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларидан ягона ва энг қаттиқ талаб эса — фуқароларнинг қонуний манфаатларига хизмат қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳар қандай ҳолатда ҳимоя қилишдан иборат.

Содиқ АЧИЛОВ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

:: орқага № 8, 24.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.