Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Меҳнату меҳрни маёқ билиб

Бетакрор табиат манзаралари. Ранглар жилоси. Қадимият руҳи акс этган нақшлар замиридаги теран фикрлар. Олис ўтмиш ва замонавийликнинг ўзига хос уйғунлиги. Буларнинг бари моҳир гиламдўз, республика "Ҳунарманд" уюшмаси вилоят бўлими аъзоси Алишер Наврўзов (суратда)нинг ижод на¬му¬наларида кўзга ташланадиган энг ёрқин жиҳатлардир. Дар¬ҳақиқат, унинг асл ипакдан тўқилган бежирим гиламларида қизил, пушти, оқ ранглар мутаносиблигида гавдаланган ажиб ман¬заралар, нақш ва лавҳаларга разм сол¬ган киши айни шундай фикрга келиши тайин.

Шариф шаҳримиздаги кўҳ¬на Тоқи Заргарон мажмуа¬сида мазкур ижод намуналари билан яқиндан танишган хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар, санъат шинавандалари, соҳа мутахассисларининг қўли гул уста салоҳиятидан лол қолаётгани ҳам бежиз эмас. Шунингдек, Алишер Нав¬рўзов тўқиган гиламлар австриялик, польшалик, италиялик, шве¬ция¬лик, норвегиялик санъатшунослар, Шарқ ҳунармандчилиги ихлосмандларининг шахсий коллекциясидан ўрин олганлигини ҳам таъкидлаш жоиз.

Албатта, буларнинг барига ўз-ўзидан эришилган эмас. Киши юксак марраларни, ¬аввало, тинимсиз меҳнат, тириш¬қоқлик, энг муҳими, ишга, касб-корга меҳри ва садоқати билан забт этади. Ҳунармандлар оиласида вояга етган, ўн беш ёшидан бошлаб гиламдўзликдек машаққатли, айни пайтда серзавқ бир ҳунарнинг этагидан тутган Алишер Наврўзовнинг ¬фаолиятида ҳам айни шу ¬жиҳатларни кўриш мумкин. Эътиборлиси, у устози ¬Алишер Халиловдан олган сабоқлари ва қатор йиллар давомида тарихимиз, миллий санъатимиз бўйича назарий билимларни пухта ўзлаштириш асносида юртимиз ҳу¬нармандчилигининг янада равнақ топишига муайян ҳисса қўшмоқда. Устанинг кўп асрлар муқаддам ота-бобо¬ларимиз яратган, бугунга келиб унутилаёзган айрим гилам турларини қайта тиклаб, оммалаштираётгани ҳам фикримиз далилидир. Айнан унинг меҳнату изланишлари шарофатидан санъат мух¬лислари "Эрсари", "Теке", "Ёмут" сингари ноёб гилам турларининг замонавий кў¬ринишдаги намуна-лари билан танишмоқдалар. Бундан ташқари, моҳир ҳунарманднинг ўзига хос ижод "лабо¬ратория"сидан форсча, аф¬ғонча услубдаги гиламлар ҳам ўрин олган.

Устанинг Шарқ маданиятига хос жозиба, улуғворлик, фалсафий теранлик акс этган ¬маҳсулотлари хорижликлар эътиборини тортмоқда. Халқ¬аро миқёсдаги ҳунарманд¬чилик кўргазмаларида, фестивалларда ҳам фаол қат¬нашяпти. У Хитой пой¬тахтида ўтган "Gifts&Home China 2011", 2012 йилда Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида ташкиллаштирилган "GIFTS EXPO" каби нуфузли кўргазмаларнинг иш¬тирокчисидир. Икки йил муқаддам эса Алишер Наврўзов Польшада ўтказилган "Art fair Warshaw" ярмаркасида эксперт сифатида қатнашган эди.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 8, 24.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.