Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Имкониятлар салмоғи кенгаяди

Президентимиз раислигида 2017 йил 3 ноябрь куни бўлиб ўтган, ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, усталарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилишда ҳунармандларнинг истиқболли лойиҳаларини молиялаштириш, бунинг учун уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, соҳага халқаро молия институтлари инвестицияларини жалб этиш зарурлиги таъкидланиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, "Ҳунарманд" уюшмаси, "Микрокредитбанк" раҳбарлари ва туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари зиммасига ҳудудларнинг ўзига хос хусусияти ва анъаналаридан келиб чиқиб, туманлар кесимида аниқ режа ишлаб чиқиш, имтиёзлар ва улар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳар бир ҳунармандга етиб бориши айтиб ўтилган эди.

Ана шу чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Бухоро шаҳридаги Нодир¬девонбеги мажмуасида ҳунармандчилик соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Бунга Юртбошимизнинг шу йўналишда 2017 йил 17 ноябрда эълон қилинган "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги" Фармони асос бўлди.

Семинарда ҳунармандларни давлат рўй¬хатидан ўтказиш, уларга бўш турган биноларни имтиёзли равишда бериш, асбоб-ускуна ва хомашё материаллари билан таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.

— Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимиздаги 292 ҳунар¬мандга "Микрокредитбанк" ва унинг жойлардаги бўлимлари томонидан 7 миллиард сўмлик имтиёзли кредит ажратилиши белгиланган — дейди "Ҳунарманд" уюшмаси вилоят бўлими раиси вазифасини бажарувчи Хуршид Яҳёев. — Ушбу маблағ 2018 йилнинг биринчи чораги сўнгигача 10 миллиардга етказилиши ҳам белгиланган. Бунда ҳунармандчилик буюмларининг сифатини янада ошириш, уларнинг чет элда рақобатбардош маҳсулотлар қаторидан жой олишида ва шу каби бош¬қа масалаларда кўмаклашиш кўзда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йиллар мобайнида ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйишга махсус имтиёзли маблағлар йўналтирилмаган эди. Эндиликда бу имкониятдан фойдаланишда ҳунармандларга кенг йўл очилди. Кредит олишда эса муҳим бўлган қоғоз ва ҳужжатларни расмийлаштириш банк ходимларининг бевосита бириктирилиши орқали амалга оширилади.

Мулоқотда ҳунармандчиликни ривожлантириш учун устоз-шогирд анъанаси асосида бу жараёнга ёшларни жалб этиш, уларни шогирдликка олиш ва ҳунарга ўргатишга рағбатлантириш, фаолиятини энди бош¬лаёт¬ганларга ҳар томонлама кўмаклашиш зарурлиги қайд этилди.

Бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтириш, кредитлар ажратишни кўпайтириш, ҳунармандлар марказлари фаолиятини яхшилаш, улар ишлаб ¬чиқарган маҳсулотларни харидорларга етказишни осонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

— Тикувчилик соҳасидаги фаолиятимга 7 йил бўлди, — дейди "Mohina fashion trading" раҳбари Моҳина Жўраева. — Ҳозирги вақтда жамоамизда 10 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Юртимизда ҳунармандларга яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, жорий йил бошида имтиёзли кредит олишга муваффақ бўлдим. Семинарда касбдошларимиз учун яратилган шу ва бошқа қулайликлар ҳақида маълумотларга эга бўлдик.

Семинар доирасида 34 йўналишдаги ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиши ҳам ташкил этилди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 8, 24.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.