Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

*Муносабат

Мурожаатнома — истиқболдаги режалар дастури

Нафақат Ўзбекистон аҳли, балки жаҳон ҳамжамияти катта қизиқиш ҳамда эътибор билан кузатган муҳим сиёсий воқеа — Ўзбекистон Республикаси ¬Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мустақил Ўзбекистоннинг йиллар давомида эришган ютуқлари, йўл қўйилган хато ва камчиликларни мукаммал таҳлил этган маънавий кўзгу вазифасини ўтади. Давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир соҳа тан¬қидий таҳлил этиб баҳоланиши, истиқболдаги режалар белгиланиши, олдимизга қўйи¬лаётган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, ўзини шу юрт фуқароси деб билган, касби, эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар, ҳар бир инсон зиммасига катта масъулият юклади.

Мурожаатномада кўтарилган масалалар якдиллик билан қўллаб-қувватланмоқда. Албатта, Ўзбекистон — жаҳон ҳамжамиятида эгаллаган ўр¬нини янада ¬мустаҳкамлаш йўлида очиқлик ва ошкоралик сиёсати тарафдори. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширилган тизимли ислоҳотлар натижаси шуни кўрсатяптики, бундан буён мамлакат ҳаётига доир ҳар бир қарор хал¬қимиз билан маслаҳатлашиб, бевосита мулоқот асосида қабул қилинади. "Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак", деган ғоя эса бу борадаги фаолиятимиз мезонига айланади.

Мамлакатимиз ҳаётида ўзгача шиддат ва мазмун билан кечган 2017 йилда кенг кўламли ислоҳотлар суд-ҳуқуқ тизимидаги улкан ўзгаришларда ҳам ўз аксини топди. Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган ўнлаб Фармон ва қарорлар асосида кечаётган янгиланишлар юртимизда инсон ҳуқуқлари олий қадрият сифатида эъзозланаётганидан далолатдир. Бу каби ҳаётбахш ислоҳотлар 2018 йилда ҳам ҳар биримиз олдимизга катта вазифалар қўйиши шубҳасиз.

Ҳабиб ҲАМИДОВ, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси

__________________________________________________

Ҳақиқий баҳони халқ беради

Йил якуни қилинган ишлар сарҳисоби учун ¬муҳим аҳамиятга эга. ¬Юртбошимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатно¬масини оммавий ахборот воситалари орқали кузатган, матбуотда ўқиган ҳар қандай киши ўз фаолия¬тини, келгусида режа¬лаштирган ишларини таҳлил қилиб, мулоҳаза ¬чиғириғидан ўтказгани айни ҳақиқат.

Мурожаатномада билдирилган танқидий фикрлар ва киритилган таклифлар мамлакат иқтисодий-ижтимоий ҳаётида, одамлар маънавий дунёқарашида улкан ўзгаришларга сабаб бўлди. Давр¬нинг нечоғлик шиддат билан тараққий этаётганига гувоҳ бўлган ҳамюртларимиз янги 2018 йилни кўтаринки кайфият, шижоат ва ташаббускорлик билан қарши олдилар.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилинган 2017 йилда "Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ" деган ғоя асосида мисли кўрилмаган улкан ва улуғвор ишлар амалга оширилди. Давлат ҳокимияти тизимида мутлақо янги инс¬титут — Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабул¬хонаси, Халқ қабулхоналари ташкил этилди. Мазкур тузилмалар фу¬қаролар билан ҳамкорлик қилиш, аҳолининг энг долзарб муаммоларини ҳал этишнинг самарали тизимига айланди.

Мурожаатномада якунига етган йил давомида фан, таълим, маданият, спорт, халқаро ҳаёт ва бош¬қа кўплаб соҳаларда эришилган натижалар ҳам аниқ мисоллар, факт ва рақамлар асосида таҳлил қилинди.

2018 йилнинг Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоя¬лар ва технологияларни қўл¬лаб-қувватлаш йили деб белгиланиши олдимизга янада устувор вазифалар қўйилганини кўрсатади. Мурожаатномада таъкидланганидек, янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ривожланиш сари юз тутади. Бу ҳаёт ҳақиқати инсоният тарихидан яхши маълум. Президентимиз танлаган бу ишончли йўл ва унга асосланиб эълон қилинган йил номи мамлакатимизда туб ривожланиш даврини бошлаб беришига шубҳа йўқ.

Зеро, яратувчанлик, бун¬ёдкорлик иқтидори миллатимизнинг қон-қо¬нига сингиб кетган. Меҳнатсевар деган сўз миллатимиз номи билан шу даражада уйғунлашганки, бунда халқимизга хос бунёдкорлик, ҳалоллик ўз аксини топган.

Мурожаатномада барча соҳалар қатори ижтимоий йўналишдаги муҳим ва долзарб масалалар ҳам тилга олинди. "Мен бир фикрни такрорлашдан чарчамайман, — дея таъкидлади Президентимиз. — Халқимиз ҳамма нарсадан устун қўядиган адолатни ҳаётимизда том маънода қарор топтириш энг асосий вазифамизга айланиши шарт".

Мурожаатнома асосида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда янада фаол бўлишимиз, халқимиз учун Президентимиздек фидойилик, жонкуярлик билан ¬ишлашимиз зарур. Зеро, бизга ҳақиқий баҳони фақат халқ беради.

Ҳалим ЎРИНОВ, МИБ Бухоро шаҳар бўлими бошлиғи

__________________________________________________

Қонуннинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи том маънода халқ бўлиши шарт

Юртимиз тараққиётининг муҳим босқичини бошлаб берган 2017 йил якунлари ва 2018 йилнинг янги истиқболли режалар асосидаги энг устувор йўналишларига бағишланган Президент Мурожаатномаси тараққий топган давлатлар қаторидан ўрин олаётган мамлакатимиз тарихида янги воқелик бўлди.

Мурожаатномада Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар чуқур таҳлил қилинди. Йил якунларига бағишланган мазкур таҳлилда давлати¬миз раҳбари юртимизни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган мақсад ҳамда вазифаларни бажариш учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч, имкониятлари сафарбар этилганини алоҳида таъкидлади. "Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган ғоя асосидаги янгиланишлар, ислоҳотлар жамият ривожида муҳим босқични бошлаб берди.

Мазкур ғояга асосланган фаолият юртдошларимизни қийнаётган муаммо ва камчиликларни ечиш баробарида, амалга оширилаётган иш ¬жараёнини тубдан ислоҳ қилишни, жонлантиришни талаб этади.

Табиийки, қуруқ ваъдаларга ишонган халқда эртанги кунга нисбатан умид¬сизлик, ишончсизлик туғилади. Бу эса жамият ривожига тўсиқ бўлувчи мав¬ҳум бўш¬лиқни келтириб чиқаради. Юртбошимиз Мурожаатнома орқали куюнчаклик билан ислоҳотларимиз самарасини оширишда парламент, депутат ва сенаторларнинг ўрни ҳамда роли муҳимлигига эътиборни қаратиб ўтди.

Жумладан, давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор ¬йиғилишида белгиланган ¬ус¬тувор вазифалар ва тасдиқланган амалий чора-тадбирлар дастури ижросидан келиб чиқиб, одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал қи¬лишда фаоллик ҳамда амалий натижа муҳимлигига эътиборни қа¬ратди.

Мурожаатномада яна бир муҳим масала диққат марказида турди. Ўзбекистон ¬Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ўзига хос демократик инс¬титути сифатида амалда ўзини оқламоқда. Барчамиз бир ҳақиқатни унутмаслигимиз керак: қонуннинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи том маънода халқ бўлиши шарт.

Юртбошимиз мазкур жараёнда жамоатчиликнинг фаоллигини оширишга, жойлардаги халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда аҳолининг қонун ло¬йиҳаси борасидаги фикр-мулоҳазалари, таклифларини олишга, қо¬нунларни қабул қилиш жараёнида самарали мулоқот ва муҳокама тизимидан фойдаланишга диққат қаратди.

Дарҳақиқат, бу тизимнинг йўлга қўйилиши, халқнинг хоҳиш, истак ҳамда таклифлари асосида қонун лойиҳасининг, қабул қилинадиган қонунларнинг кенг муҳокамада бўлиши инсон манфаатлари устуворлиги таъминланишида муҳим босқич вазифасини ўтайди.

Бу ҳол, ўз навбатида, сиёсий партиялар олдига юртимиз тараққиёти ва халқимизнинг фаровон турмушини қарор топтириш билан боғлиқ кўплаб вазифаларни қўяди.

Саиджон ҲАМРОЕВ, ЎзМТДП Бухоро вилоят Кенгаши¬ депутатлик гуруҳи раҳбари

:: орқага № 7, 20.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.