Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Сессия

Давлат дастури лойиҳаси муҳокама қилинди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 38-сессияси бўлиб ўтди. Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Ў. Барноев бош¬қариб борди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Б.Алихонов, вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳамда Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят Кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Сессияда "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси муҳокама қилинди.

Масала юзасидан сўз олган Кенгаш раиси мазкур ¬Дас¬турнинг давлатимиз сиёсатини, халқимиз келажагини ¬бел¬гиловчи тарихий ҳужжат эканлигини таъкидлаб, унда мамлакатимиз тараққиётининг нафақат жорий йилдаги, балки Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган муддат давомидаги энг муҳим йўналишлари ўз ифодасини топганлигини эътироф этди.

Дастурда одамларни рози қилиш, мавжуд муаммоларни фақат ўрганиш, рўйхатларда қайд этиш эмас, жойида ҳал қилиш бош тамойил сифатида белгиланган. Бу эса ҳар биримиз, айниқса, халқ вакили бўлган депутатлар олдига муҳим вазифаларни қўяди. Жумладан, ¬Дас¬турда назарда тутилган масалаларни қизғин муҳокама қи¬лиш, мамлакат ҳамда вилоят аҳамиятига молик таклифларни бериш, бу жараёнда, айниқса, инсон манфаатларидан келиб чиқиб мулоҳаза юритишга ҳар бир депутат бурчли, деди Кенгаш раиси.

Шундан сўнг муҳокама учун сиёсий партияларнинг вилоятдаги депутатлик гуруҳи вакилларига навбат берилди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши раиси Ф.Аминов, "Миллий тикланиш" демократик партияси депутатлик гуруҳи аъзоси З.Таиров, Халқ демократик партияси вилоят ¬Кенгаши раиси Р.Остонов, "Адолат" социал-демократик партияси депутатлик гуруҳи аъзоси Д.Бозоровлар ўзлари мансуб бўлган партия вакилларининг Дастурда қамраб олиниши мумкин бўлган,

халқимиз ижтимоий-маънавий ҳаётига дахлдор таклифларини баён этдилар.

Жумладан, ҳудудларда тадбиркорлар марказларини ташкил қилиш, "Тадбиркор экрани" номи билан мунтазам кўрсатувлар тайёрлаб, эфирга узатиш, тадбиркорлар учун соҳавий ўқув-семинарлари ташкил этиш, ёшлар тадбиркорлигини қўл¬лаб-қувватлаш, уларга бериладиган имтиёзларни янада кенгайтириш, кредит ставкалари миқдорини камайтириш, таъмирталаб ҳолатдаги меъморий объектларни тадбиркорларга ижарага бериш орқали уларни таъмирлаш ва хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳлар учун гавжум масканларга айлантириш, нодавлат ахборот воситаларини бюджет маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватлаш, ўзини ўзи бош¬қариш органлари раиси ва маслаҳатчилари сайловини халқ муҳокамасига қўйиш орқали ташкил этиш, гид-таржимонлар учун ¬махсус ўқув курслари очиш ва улар фаолиятини сертификатлаш, меҳмонхоналарда маданий хизмат сифатини ошириш, олий таълим муассасалари ҳузурида ноёб қўлёзмаларни ўрганиш бўйича таълим йўналишлари очиш, очиқ осмон остидаги музей шаҳарлар вакиллари иштирокида анъанавий халқаро Форумлар ўтказили¬шини йўлга қўйиш, таълим сифатини ошириш мақсадида ўқитувчилар учун кам фоизли микрокре¬дит¬лар ажратиш ор¬қали уларга компьютер ва интернет воситаларини харид қилишга кўмаклашиш, скрининг марказларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва уларни зарур тиббий воситалар ¬билан ўз вақтида таъминлаш, ногиронлиги бўлган аҳоли қатлами учун тиббий-маи¬ший муассасалар фао¬лиятини жонлантириш, ҳудудларда, жумладан, вилоятда ногиронлиги бўлган шахслар учун протезлар ¬ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, битирув имтиҳонларининг иш берувчилар иштирокида, амалиёт жараё¬нида топширилишини ташкил этиш, мактабгача таълим ҳамда таълим муассасаларига ишга қабул қилиш жараёнида талабгорларни психологик тестдан ўтказиш, кўчма китоб дўконлари фаолиятини йўлга қўйиш каби таклифлар билдирилди.

Сессияда, шунингдек, "Мергантекс" МЧЖ раҳбари ¬И.Ҳамроев, Олий Мажлис ¬Сенати аъзоси Т.Баҳронов, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ж.Болтаев, БухДУ ректори А.Тўлагановлар музокара ва таклифлар учун сўзга чиқдилар.

Сессия якунида кун тартибидаги масала бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз

:: орқага № 6, 17.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.