Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Ислоҳотлар — амалда

Давлатимиз раҳбари томонидан ўтган йил 12 декабрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида тиббиёт муассасаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур ¬йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида мамлакат бўйича тиббиёт кадрларига бўлган эҳтиёж ўрганиб чиқилди ва даволаш-профилактика муассасалари тизимида 11 мингдан зиёд вакант ўринлари мавжудлиги аниқланди. Штатларнинг 3400 дан ортиғи умумий амалиёт шифокорлари, 8200 дан зиёди тор соҳа мутахассислари ҳиссасига тўғри келади.

Вилоятимизда ҳам жорий йилнинг сўнгига қадар 4000 нафарга яқин тиббиёт муассасалари битирувчиларини ҳудудий тиббиёт бўлинмаларига ишга жойлаштирилиши белгиланган. Январь ойининг биринчи ўн кунлигида уларнинг рўйхати тўлиқ шакллантирилди ҳамда ўз яшаш манзиллари бўйича ишга жойлаштириш тадбирлари бошлаб юборилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси йиғингоҳида Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бир гуруҳ бухоролик битирувчиларига ишга жой¬лашиш йўлланмасини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан ¬вилоят соғлиқни сақлаш бош¬қармаси бошлиғи Илҳом Нарзиев ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти ходими, тиббиёт фанлари доктори Шерзод Рўзиевлар соҳага илк қадам ташлаётган ёшларга муваффақият тиладилар. Шундан сўнг 15 нафар бакалавр ҳамда 3 нафар клиник ординаторларга ишга жойлашиши учун йўлланмалар топширилди.

Бухоро шаҳар ҳокимлигида ўтказилган тадбирда Бухоро тиббиёт институтининг Бухоро шаҳрида рўйхатда турувчи битирувчилари қатнашдилар. Бугунги кунда 3000 нафардан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатаётган Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасида ёш кадр¬ларга бўлган эҳтиёж катта. Шу куни олийгоҳ битирувчиларининг 56 нафарига марказдаги қатор тиббиёт муассасаларига ишга жойлашиш учун йўлланмалар топширилди.

— Яқинда тиббиёт олийгоҳининг даволаш факультетини битирдим, — дейди битирувчи Сангина Раҳимова. — Президентимизнинг ёшларга ғамхўрлиги туфайли мен каби кўплаб мамлакат ёшлари бугун иш билан таъминланмоқда. Мана, қўлимда ўз яшаш ҳудудимга яқин 6-сон оилавий поликлиникасига ишга жойлашиш тўғрисида йўлланма. Мен бундан ниҳоятда -хурсандман. Дастлаб у ерда умумий амалиёт шифокори сифатида иш бошлайман, кейинроқ тоифа олгач, кардиология соҳасида ўз билимимни оширмоқчиман.

Ҳамзабек ТУРДИЕВ

:: орқага № 6, 17.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.