Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

"Эътибор учун миннатдорман!"

2016 йилнинг октябрь ойида Когон шаҳрида яшовчи Фарҳод Одилов оиласи учун қайғули воқеа содир бўлди. Ҳарбий хизматни ўтаётган ўғли, катта лейтенант Фаррух Одилов ҳалок бўлди. У эндигина 26 ёшни қаршилаган эди. Рафиқаси Сожида Саидова ¬чақалоғи, уч ойлик Ҳумоюн билан танҳо қолди. Юраклардаги чексиз ор¬зулар армон ва ўкинчга айланди.

— Ўғлим менга ҳавас қилиб изимдан боришга қарор қилганида, қанчалар қувонган эдим, — дейди ҳарбий ҳаво кучларида хизмат қилган истеъфодаги майор Фарҳод Одилов. — У Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртини битириб, бортинженер вази¬фасида ишлаётганди. Жасур, қатъиятли, самимий эди. Тақдиримизда битилгани...

Юрт фидойи фарзандини унутмайди. Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Фаррух хизмат қилган ҳарбий қисм¬дагилар, маҳаллий давлат органлари, жамоатчилик вакиллари унинг оиласидан хабардор. Байрамларда совға-саломлар билан йўқлаб туришади. Армонлар кўмилмайди, лекин яқинлар меҳри, эл эътибори далда, эртанги кунга умид билан қарашга куч беради.

Ватан ҳимоячилари куни арафасида Одиловлар оиласида қувончли воқеа юз ¬берди. Фаррухжоннинг умр йўлдоши Сожида Саидовага Бухоро шаҳрида барча жиҳозлар билан таъминланган икки хонали квартиранинг калити топширилди. Шу муносабат билан бу ерга вилоят, Бухоро ва Когон шаҳарлари ҳокимликлари, ҳарбийлар, жамоатчилик вакиллари, оиланинг яқинлари ташриф буюришди. "Уй муборак, бу ерда шодиёналар бўлсин, Ҳумоюн отасию бобосига муносиб фарзанд бўлиб вояга етсин!" дея тилаклар билдирилди. Уй тў¬рида Фаррухжоннинг сурати турибди. Хонадоннинг чироғи ёниқ.

— Оиламизга кўрса¬тилган ана шундай эътибор учун барчага, аввало, Президентимизга раҳмат! — деди ¬Ҳумоюнжоннинг онаси, ¬хо¬надон бекаси ¬Сожида Саидова.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири Тоҳир ИСТАТОВ олган сурат

:: орқага № 4, 14.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.