Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

* Фармон ва ижро

Ҳунармандлар учун имтиёзли микрокредитлар

Ромитан туманидаги "Жаннат Плюс Люкс" хусусий корхонаси ишлаб чиқараётган чарм кийим-кечак ва пойабзал маҳсулотларига талаб ошиб бормоқда. Аммо ке¬йинги пайт¬ларда хомашё, яъни пойабзал ички қисмида фойдаланиладиган сунъий ва ¬табиий матолар харидига қўл калталик қилаётгани бозор эҳтиёжини қондириш имкония¬тини тобора чеклай бошлади. Хуллас, муаммо ечими банк кредити билан боғлиқ бўлиб қолди.

— Биз 51 миллион сўм миқдорида кредит ажратишни сўраб, "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкининг вилоят -филиалига керакли ҳужжатларни тақдим этдик, — дейди "Жаннат Люкс Плюс" хусусий корхонаси раҳбари Барот Қўчқоров. — Айнан шу банкка мурожаат қилишимизнинг бои¬си бор. Гап шундаки, "Ҳунарманд" уюшмасига аъзо бўлган ҳунармандчилик субъектлари учун "Микрокредитбанк" томонидан ¬аж¬ратилган имтиёзли кредитлар жуда қулай. Янги йил арафасида бизга тўлов муддати икки йиллик 14 фоизли маблағ ажратилди. Ҳадемай, шартнома асосида етказиб берувчи шеригимиз бизни хомашё билан таъминлайди. Агар шу пайтгача ойига 400 та пойабзал ишлаб чиқарган бўлсак, февраль ойида бу кўрсаткич 700 тага етади.

Таъкидлаш керак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги "Ҳунарманд-чиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкининг вилоят филиали Бухоро вилоятида ҳунармандлар тақдим этган лойиҳаларни молиялаштирувчи асосий банк сифатида белгиланган.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида, банк филиали томонидан ўтган бир ярим ой мобайнида, яъни 2017 йил охирига қадар 58 нафар ҳунармандга 2 миллиард 223,3 миллион сўм, жумладан, асбоб-ускуналар хариди учун 47 нафар ҳунармандга 1 миллиард 705,1 миллион сўм, хомашё сотиб олиш мақсадида 11 нафар ҳунармандга 518,2 миллион сўм кредит ажратилди. Бу сармоялар самарасида 104 та янги иш ўрни яратилмоқда.

Шу ўринда бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим бўлади. Асбоб-ускуналар хариди билан боғлиқ бизнес лойиҳалар учун бериладиган кредитлар фоизи 7 фоизни, хом¬ашё учун ажратилгани эса 14 фоизни ташкил қилади.

— 2018 йилда ҳунармандлар лойи¬ҳаларини молиялаштириш кўлами янада кенгаяди, — дейди "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки вилоят филиали кредит бўлими бошлиғи Феруз Шаропов. — Жорий йилда 230 дан зиёд ҳунармандга салкам 5 миллиард 414 миллион сўм миқдорида кредит ажратилиши кўзда тутилган. Аммо бу чегара эмас. Банк мижозлар талабини ҳисобга олиб, кредит ҳажмини ошириши мумкин.

Шубҳасиз, ғоя ва лойиҳаларни сармоявий қўллаб-қувватлаш вилоя¬тимизда тикувчилик, зардўзлик, заргарлик, каштачилик, гиламбофлик ва ҳунармандчиликнинг бошқа турларини ривожлантиришда муҳим омил бўлади. Қолаверса, жорий йилда соҳада 300 дан зиёд янги иш ўрни яратилади.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага № 4, 14.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.