Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



Ижтимоий ҳаёт

Тинчлик — неъмат, шукронаси — огоҳликдир

Мамлакатимиз аҳли янги 2018 йилни ўзгача қувонч ва кўтаринки руҳ билан қарши олди.

Бугун юртимиз турли соҳаларда катта-катта муваффақиятларга эришаётир. Эгаллаган марраларимиз, аввало, тинчлик ва осойишталик туфайли. Қўлга киритган улкан натижаларимизни бутун дунё тан оляпти.

Ўтган давр мобайнида Ватанимиз босиб ўтган йўлни, амалга оширилган тарихий ишларни холисона сарҳисоб қилиб, бугунги ютуқ ва марраларга, аввало, қандай оғир ва машаққатли меҳнат эвазига эришилганини ҳар биримиз чуқур англашимиз лозим. Энг муҳими, бу кунларга етиш осон бўлмагани, айни пайт¬да рўй бераётган ўзгаришларни ҳаётий мисоллар, ўзимиз, оиламиз тақдири, фарзандларимиз эришаётган муваффақиятлар мисолида англаб етишимиз муҳим аҳамиятга эга. Бир нарсани унутмаслигимиз лозим. Тинчликни ҳеч ким яратиб бермайди. Унинг учун курашиш, уни асраш, қадрига етиш керак. Чунки инсон хотиржам ва осо¬йишта бўлсагина, мақсади сари дадил интилади, ўзини чинакамига бахт¬ли ҳис қилади.

Ўзбек халқи азалдан тинчликсевар, обод ҳамда фаровон ҳаёт сари интилган ва шунинг учун курашган халқ. Тинч¬лик бор ерда эртанги кунингизга ишонч бор ва яна энг муҳими, тинч юртда ўғил-қизларнинг тақдирига, уларнинг орзу-интилишларига қанот берилади, истеъдодлари юзага чиқарилади, илм-фан, спорт, маданият, умуман, барча соҳаларда юксак натижаларга эришиб, дунёга танилишига зарур шароитлар яратилади.

Шу ўринда бир масални келтириб ўтишни лозим топдим.

...Ўрмонда ғала-ғовур тўполон бошланибди. Эмишки, болта номли асбоб келиб, ўрмондаги барча дарахтларни бир чеккадан кесмоқда экан. Ўрмондаги кичик дарахтлар бу балодан омон қолиш чорасини излаб, катта дарахтлардан маслаҳат сўрашибди. Катта дарахт¬лар: "Ўша бизни кесгувчи асбобнинг дас¬таси нимадан экан, билинглар.Чунки у биттамизни кесар, иккитамизни кесар, ўнтамизни кесар, лекин бир кунмас бир кун унинг дастаси синади", дебди. Кичик дарахтлар бориб кўрса, болтанинг дастаси ёғочдан экан. Келиб катта дарахтларга болтанинг дастаси ёғочдан экан, де¬йишибди. Шунда катта дарахтлар: ¬Аттанг, болтанинг дастасини ўзимиздан чиқариб қўйибди, деган эканлар. Тўғри, ҳозир юртимиз тинч, кўнглимиз хотиржам, бироқ хотиржамлигимиз ғафлатга айланмасин.

Ҳар вақт, ҳар дақиқа огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшайлик. Юртимиз келажаги бўлган фарзандларимизни эл-юртига содиқ ҳамда фидойи инсонлар қилиб, ватанпарварлик руҳида тарбиялайлик. Токи, бизнинг фарзандларимиз ўзгалар қўлида ғаразли мақсадларини амалга оширадиган болтанинг дастаси бўлиб қолмасин.

Қариялар дуога қўл очишганда, Яратгандан тинчлик ва осо¬йишталик сўраш билан бирга, бугунги тинч ва фаровон кунларимиз учун шукроналар айтишади. Бу бежиз эмас, албатта. Ҳатто,¬ саломлашганда ҳам бир-биримизга тинчлик тилаймиз. Зеро, тинчлик — неъмат, унинг шукри эса огоҳликдир. Тинчликни асраш фақат чегара посбонларининг ёхуд бу ишга мутасадди бўлган кишиларнинг вазифаси деган киши хато ўйлабди. Юртимиз ривожи, тараққиёти, истиқлолимизу истиқ¬-болимизга муносиб ҳисса қўшадиган, ватанини севадиган, киндик қони тўкилган муқаддас заминни ардоқлайдиган, ҳимоя қиладиган фарзандларни тарбиялаш барчамизнинг шу юрт олдидаги қарзимиздир.

Марат АҲМЕДОВ, Республикада хизмат кўрсатган ўқитувчи, меҳнат фахрийси

:: орқага № 4, 14.01.2018


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.